- Дон қиймати чегирилмаган ҳолда ҚҚС
Корхона 2019 йилда буғдойни импорт қилди ва ун ишлаб чиқарди. 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди ва ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди.
ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ импорт қилинган буғдойдан донни қайта ишловчи корхоналар маҳсулотлари учун ҚҚС солинадиган айланмани аниқлаш тартиби сақлаб қолинганми?
- Ускунани импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз
Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига мувофиқ солиқларни тўлашдан озод этилган корхона импорт шартномаси бўйича ўз эҳтиёжлари учун ускунани олди.
Ускунани импорт қилишда ҚҚС бўйича имтиёз қайси счётда ҳисобга олинади?
- Ҳадя этилган улушдан солиқ тўланмайди
Эр-хотин – МЧЖ муассислари. Эр ўз улушини хотинига ҳадя қилиб, муассислар таркибидан чиқяпти.
1. Муассислар йиғилишининг баённомасини тузиш зарурми, эрнинг МЧЖдаги улушни хотинига ҳадя қилишини нотариал тасдиқлаш лозимми?
2. Мазкур операция қандай солиқ оқибатларини юзага келтиради?
- УФга валюта бадали: курс фарқи қандай акс эттирилади
2019 йил сентябрда ташкил этилган хорижий корхона (МЧЖ) 4%лик ставка бўйича ЯСТ тўлаган. Муассис чет эл юридик шахси – ЎзР норезиденти ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. 31.12.2019 йил ҳолатига устав фонди таъсис ҳужжатларида қайд этилган суммадан юқори миқдорда, пул шаклида (миллий валютада) 6 779 703,4 сўмга шакллантирилган. ХКнинг ҳисобрақамига хориждан чет эл валютасида (евро) маблағлар келиб тушган ва биржа курси бўйича миллий валютага конвертация қилинган, бунинг оқибатида фарқ юзага келган.
УФни шакллантиришда ҳосил бўлган фарқ бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади?
- Маҳсулот тақсимотига оид битимни бажаришда ҚҚС тўлаш
2019 йилда ташкилотимиз олдинги Солиқ кодексининг 256-моддасига мувофиқ (маҳсулот тақсимотига оид битим) товарларга ноль даражали ставка бўйича ҚҚС билан ҳисобварақ-фактурани тақдим этган. Янги Солиқ кодекси чиқиши билан ўзгартиришлар киритилди.
2020 йил 1 январдан маҳсулот тақсимотига оид битимлар доирасида тузилган шартномалар бўйича ҚҚСнинг 15%лик ставкаси қўлланиладими?
- Имтиёзлар 1 апрелгача амал қилади
Олдинги таҳрирдаги Солиқ кодексига (208-моддаси 15-банди) мувофиқ туристик-экскурсия хизматлари ҚҚСдан озод этилади. Бунда туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматлари киритилади.
Олдинги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган имтиёз 2020 йил 1 апрелгача амал қиладими?
- Айланмадан олинадиган солиқни кимлар тўлайди
Ишлаб чиқариш корхонаси 2019 йилда ЯСТ тўлаган. Ассортиментни кўпайтириш ва маҳсулот сифатини ошириш мақсадида шартнома бўйича янги ускуна импорт қилди. Шунингдек импорт бўйича 3 000 ш.б.га, яъни шартнома тузмасдан ипларни бепул олди. 2019 йил якунларига кўра корхонанинг жами даромади 1 млрд сўмдан ошади.
Корхона ҚҚС ва фойда солиғини тўлашга ўтиши лозимми?
- Норезидент улушини норезидентга сотганда
Қўшма корхонанинг хорижий муассиси (юридик шахс) ўз улушини устав капиталига киритилган ҳиссага тенг қиймат бўйича бошқа хорижий юридик шахсга сотган.
Мазкур операция бўйича қандай солиқ оқибатлари юзага келади?
- Жамоат эҳтиёжи учун
Корхона (умумбелгиланган солиқларни тўловчи) истироҳат боғи ҳудудида ўз ҳисобидан ҳожатхона қурган ва 2019 йил декабрда давлат томонидан уни қабул қилиш далолатномасини олган. Дастлабки қиймат ҳожатхона қурилишига кетган барча харажатларни ҳисобга олган ҳолда 44 млн сўмни ташкил этган.
Қайси солиқ тури бўйича солиқ солинадиган база ҳожатхонани реконструкция қилиш, капитал таъмирлаш ва қуришга йўналтирилган 100 млн сўмгача бўлган суммага камайтирилади ҳамда ушбу имтиёз қайси ҳужжатда назарда тутилган?
- Фоизсиз қарзнинг солиқ оқибатлари
Корхона ягона муассис – жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз тақдим этди.
2020 йилда жисмоний шахсга фоизсиз молиявий қарз берилиши қандай солиқ оқибатларига олиб келиши мумкин?
- Қанд-шакар учун акциз
2019 йил декабрда корхона оқ қандни импорт қилган. Божхона тозаловида акциз солиғи тўламаган. 2020 йил 1 январдан оқ қанд импортига 20%лик ставкада акциз солиғи солинади.
Импорт қилинган қандни ички бозорда реализация қилишда акциз солиғи тўланадими?
- Мажбурий шартлар
Корхона – қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчиси олма етиштиради. Корхона жами даромадининг ¬100%и ўзи ишлаб чиқарган қишлоқ хўжалиги маҳсулотини реализация қилишдан олинади. 2020 йил 1 январгача ЯЕС ва ҚҚС тўлаган.
Корхона фойда солиғини қандай ставка бўйича тўлаши лозим?
- Хусусий кичик станция электр тармоғининг бир қисми эмас
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ўз эҳтиёжи учун бино қуряпти. Қурилишни электр энергияси билан таъминлаш учун кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини, кейинчалик эса қурилган бинони сотиб олди. Ҳар бир объектнинг қиймати – ЭКИҲнинг 20 бараваридан ошади.
1. Кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини битта асосий восита комплекти сифатида 0130-счётда ҳисобга олишимиз мумкинми?
2. Унга мол-мулк солиғи солинадими?
- Ҳисобварақ-фактураларга тузатиш киритиш қоидалари
Ташкилот (ЯСТ тўловчи) ижара хизматларини кўрсатади. 2019 йил 1 апрелдан ихтиёрий равишда соддалаштирилган ҚҚСни тўлашга ўтди. Ўтиш даврида даромад 1 млрд сўмдан кам бўлган. 6 ойдан кейин ДСИ соддалаштирилган ҚҚСга ноқонуний равишда ўтилгани тўғрисидаги талабнома юборди ҳамда ЯСТ ва соддалаштирилган ҚҚС бўйича ҳисоботларни қайта топширишни талаб қилди.
Тақдим этилган ҳисобварақ-фактураларни қандай тўғрилаш мумкин? Улар соддалаштирилган ҚҚСсиз қайта тузатиладими ёки бутун давр учун битта ҳисобварақ-фактура билан сторнолаш мумкинми?
- Давлат пенсияларига солиқ солинмайди
Ходим 2019 йил декабрдан пенсияга чиққан бўлишига қарамай, ишлашда давом этмоқда.
Ишлайдиган пенсионерлар ЖШДСдан озод этиладими?
- УФга киритилган мол-мулкнинг чиқиб кетиши
Муассис асосий воситаларни, шу жумладан нефть маҳсулотлари учун резервуарларни киритиш орқали устав фондини шакллантирди. Резервуар фойдаланиш даврида тўлиқ эскирган ва яроқсиз ҳолга келган. Корхона раҳбарияти уни ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Ҳисобдан чиқариш пайтида жамланган эскириш 100%ни ташкил этади. Бу устав фондининг камайишига олиб келадими?
- Қурилиши тугалланмаган объектлар бўйича бўнак тўлови
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона биологик фаол қўшимчаларни ишлаб чиқаради. Фаолият турини кенгайтириш мақсадида бино қуряпти. 2017 йил 5 июлда ҳокимият томонидан қурилиш учун ер ажратилган, лойиҳа-смета ҳужжатларида қурилишни якунлаш муддати кўрсатилмаган.
1. Қурилиш учун ер участкаси 2017 йил июлда ажратилган ва ЛСҲда қурилишни якунлаш муддати кўрсатилмаган бўлса, 2019 йил учун мол-мулк солиғи ҳисоб-китобида тугалланмаган қурилишнинг ўртача йиллик қиймати қайси ойдан қўшилади?
2. Қурилиши тугалланмаган объектнинг қиймати ойма-ой ошиб борганлиги сабабли 2020 йилга мол-мулк солиғи бўйича жорий тўловларни ҳисоблаш учун Маълумотномада солиқ базаси қандай ҳисобланади?
- Фоизсиз қарз: аввалги тартиб қолдирилди
Умумбелгиланган солиқларни тўловчи хусусий корхона 2020 йилда юридик шахсга фоизсиз молиявий қарз берди.
Бунда қандай солиқ оқибатлари келиб чиқиши мумкин?
- Ижарага берувчи ва унинг солиқлари
2020 йилда юридик шахсга мол-мулкини оператив ижарага берган жисмоний шахс – резидент даромад солиғини тўлаган тақдирда, ушбу юридик шахс солиқ агенти ҳисобланадими? Ёки йил охирида жисмоний шахснинг ўзи бундай даромадларни декларациялаши лозимми?
- Автомобилни сотишда солиқ оқибатлари
Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона балансида сотиш режалаштирилаётган тўлиқ амортизацияланган транспорт воситаси мавжуд.
Автомобилни сотишда қандай солиқ оқибатлари юзага келиши мумкин?
- Ваколатхона учун ҳисобварақ-фактура
ҚҚС тўловчи корхона юридик шахсларга, шу жумладан хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига хизматлар кўрсатади.
2020 йилда ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСнинг қандай ставкаси кўрсатилади?
- Хизматлар импортида ҚҚС
Хорижий компанияларнинг дастурий маҳсулотлари лицензиати бўлган корхона улардан фойдаланиш ҳуқуқини сотади ва ҚҚС бўйича солиқ агенти ҳисобланади. Хорижий компаниялар билан шартномаларда Ўзбекистон бюджетига тўланадиган ҚҚС суммаси кўрсатилмаган. Шу боис хизматлар қийматидан келиб чиққан ҳолда ҚҚС суммасини ҳисоблаймиз ва бюджетга тўлаймиз.
1. Корхона хизматларни импорт қилишда етказиб берувчилардан ушлаб қолмасдан, ҚҚСни ҳисобга олишга ҳақлими?
2. Фойда солиғини ҳисоблашда тўланган ҚҚС суммаси чегириладими?