Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Амалий бухгалтерия

Тиббий хизматларга мақсадли имтиёз

 

Президентнинг 1.04.2017 йилдаги ПҚ-2863-сон қарорига биноан мақсадли имтиёзга эгамиз. Кам таъминланган оилаларга 6 млн сўмлик тиббий хизматлар кўрсатдик. Бемор кассага 2 млн сўм нақд пул тўлади (чек берилди).

Тиббий хизматлар кўрсатишга солиқ имтиёзларидан мақсадли фойдаланилганлиги қайси проводкалар билан акс эттирилади?

 

– Бюджетга тўланадиган солиқлар ва мажбурий тўловларни тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттиришда Юридик шахсларга солиқлар, божхона ва мажбурий тўловларни бюджетга тўлаш бўйича берилган имтиёзларни расмийлаштириш ва бухгалтерлик ҳисобида акс эттириш тартиби тўғрисида низом қоидаларига (АВ томонидан 2.04.2005 йилда 1463-сон билан рўйхатдан ўтказилган) амал қилиш лозим.

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Счётлар корреспонденцияси

 

дебет

 

кредит

 

Ҳисобланган солиқлар бўйича мақсадли маблағлар акс эттирилди

 

6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (солиқ ва божхона имтиёзлари)»

 

8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»

 

Тиббий хизматлар кўрсатишга йўналтирилган мақсадли маблағлар ҳисобдан чиқарилди

 

8840-«Мақсадли фойдаланадиган солиқ имтиёзлари»

 

9030-«Ишлар бажариш ва хизматлар кўрсатишдан даромадлар»

 

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 615 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика