Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Солиқ солиш

УФга киритилган мол-мулкнинг чиқиб кетиши

 

Муассис асосий воситаларни, шу жумладан нефть маҳсулотлари учун резервуарларни киритиш орқали устав фондини шакллантирди. Резервуар фойдаланиш даврида тўлиқ эскирган ва яроқсиз ҳолга келган. Корхона раҳбарияти уни ҳисобдан чиқаришга қарор қилди. Ҳисобдан чиқариш пайтида жамланган эскириш 100%ни ташкил этади. Бу устав фондининг камайишига олиб келадими?

 

– Йўқ, устав фондига ҳисса сифатида киритилган асосий восита тугатилиши натижасида балансдан ҳисобдан чиқарилиши устав фондининг камайишига олиб келмайди.

Устав фондига ҳисса сифатида пул, қимматли қоғозлар, бошқа буюм ёки мулкий ҳуқуқлар ёки пулда баҳоланадиган бошқа шахснинг фойдасига воз кечиладиган ҳуқуқлар киритилиши мумкин. Бундай ҳиссалар корхонага молиявий-хўжалик фаолиятида фойдаланиши учун берилади. Бинобарин, улар реализация қилиш, бошқа шахсларга бериш, тугатиш натижасида балансдан ҳисобдан чиқарилиши мумкин. Бунда устав фонди миқдори ўзгармайди.

Устав фондига ҳисса сифатида киритилган асосий воситани тугатиш натижасида ҳисобдан чиқаришда, корхона балансидан унинг дастлабки қиймати, жамланган эскириш ва қайта баҳолаш сальдоси ҳисобдан чиқарилади. Мазкур операция устав фондини ҳисобга олувчи счётларга тааллуқли бўлмайди ва тегишинча, унинг камайишига олиб келмайди.

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 782 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика