Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Солиқ солиш

Ваколатхона учун ҳисобварақ-фактура

 

ҚҚС тўловчи корхона юридик шахсларга, шу жумладан хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига хизматлар кўрсатади.

2020 йилда ҳисобварақ-фактураларда ҚҚСнинг қандай ставкаси кўрсатилади?

 

– 2020 йилда хорижий давлатларнинг ваколатхоналарига товарлар реализация қилишда ва хизматлар кўрсатишда ҳисобварақ-фактура 15%лик ҚҚС билан ёзиб берилади.

Бунда тегишли чет давлатнинг қонун ҳужжатларида Ўзбекистон Республикасининг дипломатик ваколатхоналарига ва уларга тенглаштирилган ваколатхоналарга, ушбу ваколатхоналарнинг дипломатик ҳамда маъмурий-техник ходимларига (шу жумладан улар билан бирга яшайдиган оила аъзоларига) нисбатан худди шундай тартиб белгиланган бўлса ёхуд бундай норма Ўзбекистон Республикасининг халқаро шартномасида назарда тутилган бўлса, ваколатхона етказиб берувчи томонидан тўланган ҚҚСни бюджетдан қайтаради (Солиқ кодексининг 264-моддаси 2-қисми).

 

Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 40 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика