Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Солиқ солиш

Хусусий кичик станция электр тармоғининг бир қисми эмас

 

Умумбелгиланган солиқларни тўловчи корхона ўз эҳтиёжи учун бино қуряпти. Қурилишни электр энергияси билан таъминлаш учун кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини, кейинчалик эса қурилган бинони сотиб олди. Ҳар бир объектнинг қиймати – ЭКИҲнинг 20 бараваридан ошади.

1. кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмасини битта асосий восита комплекти сифатида 0130-счётда ҳисобга олишимиз мумкинми?

2. Унга мол-мулк солиғи солинадими?

 

1

Ҳа, агар кичик трансформатор станцияси, трансформатор ва конденсатор қурилмаси белгиланган талабларга жавоб берса, улар ягона инвентарь объекти сифатида асосий воситаларни ҳисобга олувчи 0130-«Машина ва асбоб-ускуналар» счётида ҳисобга олинади.

 

2

Йўқ, корхона томонидан ўз биносини электр энергияси билан таъминлаш учун ўрнатилган кичик трансформатор станцияси мол-мулк солиғи солинадиган объект ҳисобланмайди.

Кўчмас мулк юридик шахсларнинг мол-мулкига солиқ солинадиган объект ҳисобланади.

Темир йўллар, магистраль қувурлар, алоқа ва электр узатиш линиялари, шунингдек мазкур объектларнинг ажралмас технологик қисми бўлган иншоотлар кўчмас мулк жумласига киритилади (Солиқ кодексининг 411-моддаси 2-қисми 3-банди).

Магистраль электр тармоқлари магистраль электр тармоқлари корхонасининг электр тармоғи хўжалиги объектларидан ҳамда юридик шахсларнинг магистраль электр тармоқлари сифатида фойдаланиладиган электр тармоғи хўжалиги объектларидан иборат. Электр энергиясини ҳосил қилувчи корхоналардан ҳудудий электр тармоқлари корхоналарига электр энергиясини узатиш, шунингдек бошқа давлатларнинг электр энергетикаси тизимлари билан ҳамкорлик магистраль электр тармоқлари орқали амалга оширилади («Электр энергетикаси тўғрисида»ги Қонуннинг 14-моддаси).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 661 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика