Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Амалий бухгалтерия

Лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура

 

Умумбелгиланган солиқларни тўлайдиган корхона улгуржи савдо билан шуғулланади ва товарларни лизингга беради. Корхона товарни лизингга бериш чоғида объектнинг дастлабки қийматига, яъни ҚҚСни ҳисобга олган ҳолда тушум суммасига ҳисобварақ-фактура ёзиб беради.

1. Объектни лизингга беришда ҳисобварақ-фактура тақдим этилиши лозимми?

2. Ҳар бир лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура ёзиб бериладими?

 

1

Мол-мулкни лизингга бериш товарларни реализация қилиш бўйича айланма ҳисобланади (Солиқ кодексининг 239-моддаси 1-қисми ­3-банди). Бунда ҚҚС тўлаш мажбурияти юзага келадиган бўлса, ҳисобварақ-фактурани расмийлаштириш лозим.

 

2

Йўқ, тақдим этилмайди. Бунда тегишли ҳужжатлар (лизинг шартномасининг таркибий қисми бўлган лизинг тўловлари жадвали; ҳисобварақ; лизингга олувчига лизинг тўловларини тўлаш учун юборилган ёзма билдириш ва шу кабилар) билан расмийлаштирилган ҳар бир лизинг тўловига ҳисобварақ-фактура ёзилмайди (Низомнинг 3-банди, ВМнинг 25.06.2019 йилдаги 522-сон қарорига 1-илова).

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

 

Прочитано: 48 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика