Ходим 2019 йил декабрдан пенсияга чиққан бўлишига қарамай, ишлашда давом этмоқда.
Ишлайдиган пенсионерлар ЖШДСдан озод этиладими?
– Ходим 2019 йилда пенсия олганида унда бошқа даромад юзага келган. 2019 йилда давлат пенсияларига жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи солинмаган (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 179-моддаси 25-банди). 2020 йил 1 январдан бошлаб давлат пенсиялари жами даромад таркибига киритилмайди ва улар ЖШДС солинадиган объект ҳисобланмайди (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 369-моддаси 1-қисми 7-банди).
Ишлайдиган пенсионер меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромад олади. Шунингдек у бошқа турдаги даромадларни ҳам олиши мумкин. Меҳнатга ҳақ тўлаш тарзидаги даромадларга тўлов манбаида ЖШДС солинади (2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 184-моддаси 2-қисми 1-банди; янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 387-моддаси 1-қисми 1-банди). Бошқа турдаги даромадларга ЖШДС солиниши ёки фаолият турига қараб имтиёзли бўлиши мумкин.
Азизахон ТОШХЎЖАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.