Олдинги таҳрирдаги Солиқ кодексига (208-моддаси 15-банди) мувофиқ туристик-экскурсия хизматлари ҚҚСдан озод этилади. Бунда туристик-экскурсия хизматлари жумласига сафар таркибида назарда тутилган туристик хизматлар кўрсатиш учун йўлланманинг (ваучернинг) қийматига киритилган барча туристик-экскурсия хизматлари киритилади.
Олдинги таҳрирдаги Солиқ кодексида белгиланган имтиёз 2020 йил 1 апрелгача амал қиладими?
– Ҳа, туристик-экскурсия хизматларига ҚҚС бўйича имтиёзлар 2020 йил 1 апрелгача амал қилади.
2007 йилги таҳрирдаги Солиқ кодексида тақдим этилган солиқлар ва бошқа мажбурий тўловлар бўйича имтиёзлар, шунингдек солиқлар бўйича пасайтирилган ставкалар 2020 йил 1 апрелгача амал қилади (МВ ва ДСҚнинг 30.12.2019 йилдаги 06/04-01-32/3953-сон ва 12-37999-сон ахборот хати 2-банди).
Солиқ имтиёзларини бекор қилишни назарда тутувчи солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатлари расман эълон қилинган кундан эътиборан камида 3 ой ўтгач амалга киритилади (янги таҳрирдаги Солиқ кодексининг 4-моддаси 5-қисми).
Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.