Корхона 2019 йилда буғдойни импорт қилди ва ун ишлаб чиқарди. 2020 йилда янги Солиқ кодекси қабул қилинди ва ҚҚС бўйича имтиёз бекор қилинди.
ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарорига мувофиқ импорт қилинган буғдойдан донни қайта ишловчи корхоналар маҳсулотлари учун ҚҚС солинадиган айланмани аниқлаш тартиби сақлаб қолинганми?
– 2018 йилнинг 1 сентябридан бошлаб донни қайта ишловчи корхоналарнинг маҳсулотлари учун ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланма тушум ҳажмидан дон қийматини чиқариб ташлаб ҳисобланади (ВМнинг 24.08.2018 йилдаги 684-сон қарори 2-банди). Мазкур норма ўз кучини йўқотган (ВМнинг 14.10.2019 йилдаги 866-сон қарори 2-банди).
2019 йил 1 октябрдан бошлаб олиб киришда (импорт қилишда) ҚҚС бўйича солиққа тортиладиган импорт қилинган донни қайта ишловчи корхоналар ҚҚС бўйича солиқ солинадиган айланмани Солиқ кодексида белгиланган тартибда аниқлайдилар (ВМнинг 30.09.2019 йилдаги 829-сон қарори 1-банди «б» кичик банди).
Эътибор беринг!
Олиб кирилганда (импорт қилинганда) ҚҚС СОЛИНМАГАН импорт қилинган дон учун ҚҚС солинадиган айланмани аниқлашнинг алоҳида тартиби назарда тутилмаган.
Замира ЖЎРАЕВА,
«Norma» МЧЖ эксперти.