Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Солиқ солиш

УФга валюта бадали: курс фарқи қандай акс эттирилади

 

2019 йил сентябрда ташкил этилган хорижий корхона (МЧЖ) 4%лик ставка бўйича ЯСТ тўлаган. Муассис чет эл юридик шахси – ЎзР норезиденти ҳисобланади. Фаолият тури – улгуржи савдо. 31.12.2019 йил ҳолатига устав фонди таъсис ҳужжатларида қайд этилган суммадан юқори миқдорда, пул шаклида (миллий валютада) 6 779 703,4 сўмга шакллантирилган. ХКнинг ҳисобрақамига хориждан чет эл валютасида (евро) маблағлар келиб тушган ва биржа курси бўйича миллий валютага конвертация қилинган, бунинг оқибатида фарқ юзага келган.

УФни шакллантиришда ҳосил бўлган фарқ бухгалтерия ҳисобида қандай ҳисобга олинади?

 

– Муассислар устав капиталига улушни чет эл валютасида киритганда, уни киритиш санаcидаги ЎзР Марказий банкининг курси бўйича улуш суммаси миллий валютада қайта ҳисобланади (АВ томонидан 21.05.2004 йилда 1364-сон билан рўйхатдан ўтказилган 22-сон БҲМСнинг 23-банди).

Муассис улуш киритишида чет эл валютасида келиб тушган суммани 6991-«Бошқа мажбуриятлар – валютада» счётида ҳисобга олишни тавсия этамиз.

Сана

 

Хўжалик операциясининг мазмуни

 

Ҳужжат-асос

 

Счётлар корреспонденцияси

 

Сумма, сўм

 

Сумма, ш.б.

 

дебет

 

кредит

 

2019 йил сентябрь

 

Устав фонди рўйхатдан ўтказилди

 

Таъсис ҳужжатлари

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

8330-«Пай ва улушлар»

 

1 000 000

 

 

 

 

 

Муассисдан устав фондини шакллантириш ҳисобига пул маблағлари (валютада) келиб тушди

 

Банкдан кўчирма

 

5210-«Мамлакат ичидаги валюта счётлари»

 

6991– «Бошқа мажбуриятлар – валютада»

 

1 010 000

 

10 000

 

 

 

УФни шакллантириш бўйича муассиснинг қарзи қопланиши акс эттирилди

 

 

 

6991– «Бошқа мажбуриятлар – валютада»

 

4610-«Устав капиталига таъсисчиларнинг улушлари бўйича қарзи»

 

1 000 000

 

9 990

 

 

Муассис олдидаги қарз валютада бўлганлиги сабабли, уни ҳар бир ойнинг охирги кунига МБ курси бўйича қайта баҳолаш лозим (22-сон БҲМСнинг 14-банди).

Бу пулларни нима қилишни муассис ҳал этиши лозим. Қолган суммадан фойдаланишнинг бир неча вариантлари мавжуд:

1) корхона пулларни муассиснинг счётига қайтариши мумкин;

2) муассис бу пуллардан корхонанинг фойдасига воз кечиши мумкин. Пул маблағлари мол-мулк ҳисобланади ва уларнинг текинга келиб тушиши корхонага кўрсатиладиган молиявий ёрдам сифатида кўриб чиқилади. У ҳисобда даромад сифатида 9380-«Текин молиявий ёрдам» счётининг кредити бўйича акс эттирилади. Солиқ солиш мақсадида текинга олинган мол-мулк солиқ солинадиган бошқа даромад ҳисобланади;

3) муассис УФни ушбу сумма ҳисобига кўпайтириши мумкин.

 

Дилором САИДОВА,

«Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 702 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика