Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Амалий бухгалтерия

Қўшимча ҳисобланган солиқлар бўйича проводкалар

 

Солиқ органи томонидан ўтказилган хронометраж текширув натижасига кўра қўшимча ҳисобланган солиқлар (ҚҚС ва фойда солиғи) қандай бухгалтерия проводкалари билан акс эттирилади?

 

– Хронометраж текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган ҚҚС суммаси қуйидаги проводкалар билан акс эттирилади (ВМнинг 5.02.1999 йилдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган Низомнинг 2.3.14-банди):

Дт 9430-«Бошқа операцион харажатлар»

Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)».

 

Эътибор беринг!

Солиқ текширувлари натижалари бўйича қўшимча ҳисобланган ҚҚС билан боғлиқ корхона харажатлари фойда солиғи бўйича солиқ базасини аниқлашда чегириб ташланмайдиган харажатлар жумласига киритилади (Солиқ кодексининг 317-моддаси 12-банди).

 

Фойда солиғи бўйича қўшимча ҳисобланган суммани қуйидаги проводкалар орқали акс эттиринг (Йўриқноманинг 430-банди, АВ томонидан 23.10.2002 йилда 1181-сон билан рўйхатдан ўтказилган 21-сон БҲМСга 2-илова):

Дт 9810-«Фойда солиғи бўйича харажатлар»

Кт 6410-«Бюджетга тўловлар бўйича қарз (турлари бўйича)».

 

Замира ЖЎРАЕВА, «Norma» МЧЖ эксперти.

 

Прочитано: 887 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика