Norma.uz
СБХ / 2020 йил / № 06 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Ҳисоботнинг янги шакллари: ҚҚС, ЖШДС ва ижтимоий солиқ

 

2020 йил январь учун ҳисобот даври авж палласида, my.soliq сайтида ҚҚС (коди 10006_11), ЖШДС (11101_8) ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботининг янги шакллари пайдо бўлди.

 

Ўзгартиришларни кўриб чиқамиз

ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобида:

1) янги 061-«Юридик шахснинг раҳбари ва филиаллари ва (ёки) алоҳида бўлинмалари томонидан камайтириладиган ижтимоий солиқ ва жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи» сатри киритилди.

У Ўзбекистон Республикаси юридик шахслари томонидан тўлдирилади, ходимлари сони 25 нафардан кўп бўлган филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмаларга эга бўлган йирик солиқ тўловчилар бундан мустасно.

Бунда филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмалар ижтимоий солиқ суммасини, юридик шахснинг раҳбари эса – филиаллар ва (ёки) алоҳида бўлинмаларга тўғри келадиган даромад солиғи суммасини чегириб ташлайдилар;

2) ЖШДС ва ижтимоий солиқ ҳисоб-китобига бириктириладиган 5-илова файл-шаблонида ходимлар бўйича расшифровкаси билан ШЖБПҲга бадаллар энди келтирилмайди. 2019 йил мобайнида солиқ ва пенсия тизимларини интеграциялашда ушбу маълумотлар Халқ банки ШЖБПҲ реестрига автоматик тарзда юкланган.

 

2020 йил январда ШЖБПҲ реестрларини Халқ банки тизимидатақдим этиш муддатларини (ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 15-санасигача) (Низомнинг 16-банди, ВМнинг 21.12.2004 йилдаги 595-сон қарорига 1-илова) ҳисобга олган ҳолда алоҳида тўлдириш лозим. Яъни январь учун ШЖБПҲ реестрини 14 февралдан кечиктирмай тақдим этиш лозим.

 

ҚҚС ҳисоб-китобида:

1) ҚҚС ҳисоб-китоби энди йил бошидан ортиб бормайдиган якун билан, ҳар бир ой учун алоҳида-алоҳида тўлдирилади;

 

Ҳисобга олинадиган ҚҚС суммасининг реализация қилиш оборотларидан ҳисобланган ҚҚСдан ошган суммаси бюджет билан ҚҚС бўйича кейинги ҳисоб-китобларда ҳисобга олинади. Шу тариқа, ҳисобот ҳар ойда топширилишига ва кўрсаткичлар ой учун акс эттирилишига қарамай, бухгалтерия ҳисобида бюджет билан ҳисоб-китоблар аввалгидек, ортиб борувчи якун билан юритилади. Бу эса 2020 йил январь учун ҚҚС бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларда 2019 йил якунлари бўйича ҳосил бўлган ҚҚС бўйича ортиқча сумма ҳисобга олинишнини англатади.

Бу жиҳат мазкур солиқ бўйича Шахсий ҳисобрақам карточкасини шакллантиришда ҳисобга олиниши лозим.

 

2) янги ҚҚС ҳисоб-китоби 7 та иловадан иборат:

1-илова «Солиқ даврида товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш оборотлари»;

2-илова «Солиқ даврида қўшилган қиймат солиғидан озод этиладиган ва ноль даражали ставка бўйича солиқ солинадиган товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш оборотлари»;

3-илова «Ҳисобга олинадиган қўшилган қиймат солиғи суммаси ҳисоб-китоби» – ортиб борувчи якун билан тўлдирилади;

4-илова «Олинган товарлар (ишлар, хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри». Реестр ҚҚС суммаси киритилган барча ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) бўйича тўлдирилади. Импорт қилинган товарлар, шунингдек реализация қилиш жойи Ўзбекистон Республикаси ҳисобланадиган норезидентлардан олинган хизматлар бўйича ҳақиқатда бюджетга тўланган ҚҚС суммаси кўрсатилади. Бунда 3-устунда (етказиб берувчининг СТИРи) СТИР ўрнига «norezident» қайд этилади;

5-илова «Реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар (ҳисобварақ-фактура ўрнини босадиган ҳужжатлар) реестри»;

6-илова «Воситачилик (топшириқ) шартномасига асосан реализация қилинган товарлар (хизматлар) бўйича ҳисобварақ-фактуралар реестри»;

7-илова «Йил бошидан товарлар (хизматлар)ни реализация қилиш оборотлари» – автоматик равишда тўлдирилади.

Тўлдириш чоғида 4, 5 ва 6-иловаларга янги файл-шаблонни юклаб олинг ва иловаларни янгиланг.

 

ҚҚС ҳисоб-китоби учун «Ҳисобварақ-фактуралар рўйхати» юклаб олиш тугмаси назарда тутилган. Унинг ёрдамида сизда E-factura ЭҲФ базасидан тасдиқланган ҳисобварақ-фактуралар бўйича (ЭРИ билан имзоланган) ҚҚС ҳисоб-китобига 4, 5 ва ­6-иловаларга файл-шаблон автоматик тарзда тўлдирилади.

 

Татьяна ЛИМАРЕВА.

 

Прочитано: 228 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Агар сиз хато топсангиз, хатоли матндаги жумлани белгиланг ва Ctrl+Enter ни босинг.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2018 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика