Norma.uz

Раисни қисқартириб бўлмайди

Бухгалтер бўлиб ишлайман, айни вақтда мени касаба уюшмаси қўмитасининг раислигидан озод этишмаяпти. Яқинда мени штат қисқаришига тушишим хусусида огоҳлантиришди. Касаба уюшмаси қўмитаси менинг ишдан бўшатилишимга асосли равишда рад жавоби берди. Иш берувчи мутахассислигимга тўғри келмайдиган ва маоши кам бўлган бошқа лавозимни таклиф қиляпти. Агар таклиф этилаётган бўш жойдан бош тортсам, мени ҳақиқатан ҳам қисқартиришадими?

Ўз ҳуқуқларимни қандай ҳимоя қилишим мумкин?

Наргиза. Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг 25-моддаси иккинчи қисмига мувофиқ вакиллик органлари таркибига сайланган ва ишлаб чиқаришдаги ишидан озод этилмаган ходимларга интизомий жазо беришга, улар билан тузилган меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга, шунингдек вакиллик органлари таркибига сайланган ходимлар билан меҳнатга оид муносабатларни уларнинг сайлаб қўйиладиган лавозимдаги ваколати тугаганидан кейин 2 йил давомида иш берувчининг ташаббуси билан Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш туман (шаҳар) марказининг (меҳнат органининг) олдиндан розилигини олмай туриб бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Бироқ қонун иш берувчига касаба уюшмаси қўмитасининг бундай қарори устидан шикоят қилинадиган ариза билан судга мурожаат қилишни тақиқламайди. Бинобарин, унинг кейинги қадами судга мурожаат қилиш бўлиши эҳтимол. Суднинг ҳал қилув қарори ва меҳнат органининг розилигига қадар у сиз билан меҳнат шартномасини бекор қилишга ҳақли эмас.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1354 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика