Norma.uz

Пропискада бўлса – тўланади

Турмуш ўртоғимнинг ота-онаси пенсионер. Яқинда улар яшаш учун Тошкентга кўчиб келишди. Пропискалари вақтинча. Уларга пенсия қандай тўланади?

Н.Ҳазратқулова.

 

– Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова, бундан кейин – 252-сон Низом) 157-бандига мувофиқ ишламайдиган пенсионерларга пенсия яшаш жойи бўйича Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан «Ўзбекистон почтаси» ОАЖнинг почта алоқаси объектлари, операторлари ва провайдерлари орқали ёки пенсионернинг хоҳишига кўра пул маблағларини фуқароларнинг депозит ҳисобрақамларига нақд пулсиз ўтказиш йўли билан тижорат банкининг филиали орқали тўланади.

Сизнинг ҳолатда пенсионерларнинг пропискаси (Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида яшаш жойи бўйича ҳисобга олиниши) вақтинчалик ва, 252-сон Низомнинг 167-бандига кўра, уларга пенсия унинг амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Улар вақтинчалик прописка қилинган туман Пенсия жамғармаси бўлимига мурожаат қилишлари зарур.

Ўзбекистон Республикасида доимий яшайдиган хорижий фуқарога ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга пенсия яшаш ҳужжати амал қиладиган муддат давомида тўланади.

Прочитано: 1378 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика