Norma.uz

Ҳомиладор аёлни синаманг

Иш берувчи ҳомиладор ходима билан меҳнат шартномасини унинг синов муддати даврида бекор қилишга ҳақлими?

Д.Қурёзов,

АЖ кадрлар бўлими
инспектори.

 

– Ушбу саволга қатъий жавоб бериб бўлмайди – ҳаммаси асосларга боғлиқ. Чунончи, ходиманинг ўзи ишдан бўшашни хоҳласа, у билан меҳнат шартномасини бекор қилиш мумкин.

Агар уни иш берувчининг ўзи ўз ташаббуси билан бўшатишни хоҳласа, унинг бунга ҳуқуқи йўқ, корхонани тўлиқ тугатиш ҳоллари бундан мустасно, бунда уни албатта ишга жойлаштирган ҳолда меҳнат шартномасини бекор қилишга йўл қўйилади.

Ҳомиладор ходимани дастлабки синов натижасининг қониқарсиз бўлиши муносабати билан ҳам ишдан бўшатиб бўлмайди, чунки Меҳнат кодексининг (МК) 84-моддасига мувофиқ ҳомиладор аёллар, 3 ёшга тўлмаган боласи бор аёллар ишга қабул қилинганда дастлабки синов белгиланмайди.

Агар ҳомиладор ёки 3 ёшга тўлмаган боласи (болалари) бор аёл билан меҳнат шартномасида дастлабки синов тўғрисидаги шарт қайд этилган бўлса, ҳатто аёлнинг ўзи унга рози бўлганда ҳам, у юридик кучга эга эмас. Бу МКнинг 5-моддасидан келиб чиқади, унда кўрсатилишича, меҳнат ҳақидаги келишувлар ва шартномаларнинг ходимлар аҳволини меҳнат тўғрисидаги қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатларда назарда тутилганига қараганда ёмонлаштирадиган шартлари ҳақиқий эмас.

Ҳатто ходима дастлабки синов мобайнида ҳомиладор бўлиб қолса, синов шартини бекор қилиш керак. Дарвоқе, ушбу шарт ўз-ўзидан, ҳатто бекор қилинмаган тақдирда ҳам, ўз кучини йўқотади.

 

Ахтам ҲИКМАТОВ,

адвокат.

Прочитано: 1636 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика