Norma.uz

Даволангач ишдан бўшайсиз

Ишхонамда мени қисқартиришлари тўғрисида билдирувнома беришди. Бироқ билдирувнома муддати тугашидан бир ой аввал оёғимни синдириб қўйдим, бир ойдан буён менга касаллик варақаси очилган. Бу ҳақда дарҳол кадрлар бўлимига хабар қилдим. Бироқ иш берувчи менга почта орқали қисқартириш бўйича ишдан бўшатиш тўғрисидаги буйруқнинг нусхасини, шунингдек келиб меҳнат дафтарчамни олиб кетишим ҳақида билдирувномани юборди.

Касаллик вақтида ишдан бўшатиш қанчалик адолатли? Ким менга касаллик варақаси ҳақини тўлаши керак?

Валера.

Тошкент шаҳри.

 

– Иш берувчингиз меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатлари талабларини қўпол равишда бузган.

Штат қисқариши (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисми 1-банди) ходим билан меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббусига кўра бекор қилиш учун асосларга киради. Бунда МКнинг 100-моддасига кўра ходим вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даврида ва таътилда бўлган даврида меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Сизнинг ҳолатда сиз билан меҳнат шартномасини фақат тузалганингиздан сўнгра вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик нафақаси тўланганидан кейин ва ходимларга бериладиган кафолатларни ва штат қисқариши муносабати билан меҳнат шартномаси бекор қилинганда иш берувчининг ҳаракатларини тартибга соладиган МКнинг 67, 92, 100, 101, 102, 103, 109, 110, 151-моддалари талабларини бажариш шарти билан бекор қилиш тўғри бўларди.

Шуни ҳам унутмаслик жоизки, меҳнат шартномасини бекор қилиш тўғрисида ходимни огоҳлантириш муддатига (камида 2 ой олдин) вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик даври, шунингдек унинг давлат ёки жамоат вазифаларини бажарган вақти қўшилмайди, меҳнатга оид муносабатларнинг корхона тугатилганлиги натижасида бекор қилиниши бундан мустасно.

Сиз ишга тиклашга доир меҳнат низосини ҳал қилиш учун судга мурожаат этиш ҳуқуқига эгасиз. Буни сизга меҳнат шартномаси бекор қилинганлиги ҳақидаги буйруқнинг нусхаси берилган кундан бошлаб 1 ой ичида қилишингиз лозим (МКнинг 269-моддаси 2-банди ва 270-моддаси). Судья даъво қилиш муддати ўтказиб юборилган деган асос билан даъво аризасини қабул қилмасликка ҳақли эмас. Суд даъво муддати вақтинча меҳнатга қобилиятсизлик сабабли ўтказиб юборилган деб топса, бу муддатни тиклайди (Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги 12-сон Қарорининг 3-банди).

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1658 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика