Мен «базавий пенсия» ҳисоблаб чиқарилиши учун асос бўладиган, фикримча, соддагина «қўшиш-айириш» ҳисобини талаб қилишга, ижтимоий таъминот органлари эса уни менга тақдим этишга ҳақлими? Агар ижтимоий таъминот органи менга ушбу «қўшиш-айириш» ҳисобини тақдим этиши керак бўлса, қандай қонун ҳужжатларига асосан улардан тушунтиришларни талаб қила олишим мумкинлигини менга тушунтириб берсангиз?
Анастасия Ю.
– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 43-моддаси олтинчи қисмига кўра Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари пенсиялар тайинлаш масалалари юзасидан тушунтириш ва маълумотлар беришлари, шунингдек аризачига зарур ҳужжатларни олишида кўмаклашишлари шарт.
Кўрсатилган Қонуннинг 48-моддасига мувофиқ пенсия тайинлаш тўғрисидаги қарор устидан шикоят туман (шаҳар) судига берилиши мумкин.
Елена ЕРМОХИНА,
«Norma Profi» эксперти.