Norma.uz

Рўйхатга кирмаган

Қўшним болаликдан II гуруҳ ногирони. У бошқаларнинг парваришига муҳтожлиги тўғрисида ТМЭК хулосаси бор. У уй-жой-коммунал хизматларни тўлашга доир имтиёз олиш ҳуқуқига эгами?

В.Йўлдошева. Тошкент шаҳри.

 

– Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармони 2-бандига кўра 2015 йилнинг 1 майидан уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича энг кам иш ҳақининг табақалаштирилган миқдорида ҳар ойда компенсация пул тўловлари бериладиган шахслар имтиёзли тоифаларининг янги рўйхати тасдиқланган.

Молия вазирининг буйруғи (АВ томонидан 7.05.2015 йилда 2175-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлаш бўйича компенсация пул тўловларининг механизми тўғрисидаги низомга тегишли ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритилди.

Янги рўйхатда II гуруҳ ногиронлари келтирилмаган. Унда кўриш қобилияти бўйича I гуруҳ ногиронлари, 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронлари, шунингдек 1941–1945 йиллардаги уруш ногиронларига тенглаштирилган шахслар назарда тутилган.

Фуқаролар имтиёзли тоифалари янги рўйхатида кўрсатилмаган шахсларга уй-жой-коммунал хизматлар ҳақини тўлашга доир компенсация тўланмайди.

Прочитано: 1384 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика