Norma.uz

Ҳисоб-китобли хизмат

Мен ИИВ бўлинмасида 11 йил хизмат қилдим, унвонга эгаман. Кейин хизматдан бўшадим ва фуқаролик муассасасига ишга ўтдим. Бўлинмада ишлаш пайтида суғурта бадаллари тўланмасди, чунки ўша пайтда ИИВ ходимларига имтиёз татбиқ этилган. Яқинда пенсияга чиқаман. Пенсияни ҳисоблашда ИИВдаги хизматим меҳнат стажига қайд этиладими?

Ангелина Р.

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (бундан кейинҚонун) 5-моддасига кўра ҳарбий хизматчиларни, ички ишлар органларининг бошлиқлар ва оддий ходимлар таркибидан бўлган шахсларни, судьяларни ва прокуратура органларининг даражали унвонларга (ҳарбий унвонларга) эга бўлган ходимларини, шунингдек уларнинг оила аъзоларини пенсия билан таъминлаш шартлари, нормалари ва тартиби Ўзбекистон Республикасининг қонун ҳужжатлари билан белгиланади. Уларга Қонунда назарда тутилган асосларда пенсия олиш ҳуқуқи ҳам берилади.

Қонуннинг 37-моддаси «б» кичик бандига мувофиқ пенсияни ҳисоблаётганда ҳарбий хизматни ўташ ва партизан отрядлари ҳамда қўшилмаларида бўлиш, давлат хавфсизлиги органларида ва ички ишлар органларида хизмат қилиш вақти стажга қўшиб ҳисобланади.

Прочитано: 1389 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика