Norma.uz

Бўлажак пенсионерларга

● ПЕНСИЯ ТУРЛАРИ

«Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг 2-моддасига мувофиқ давлат пенсияларининг қуйидаги турлари белгиланади:

ёшга доир пенсия;

ногиронлик пенсияси;

боқувчисини йўқотганлик пенсияси.

 

● ЁШГА ДОИР ПЕНСИЯ ОЛИШ ҲУҚУҚИГА:

эркаклар – 60 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 25 йил бўлган тақдирда;

аёллар – 55 ёшга тўлганда ва иш стажлари камида 20 йил бўлган тақдирда эга бўладилар.

 

● ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ УЧУН ҲУЖЖАТЛАР

Ишловчиларга пенсия (умумий ва имтиёзли шартлардаги) тайинлаш учун зарур бўлган ҳужжатларни корхона маъмурияти олдиндан тайёрлайди. У пенсия тайинлашга тақдимномани расмийлаштиради.

Агар бўлажак пенсионер ҳеч қаерда ишламаса, пенсия тайинлаш тўғрисидаги аризани у бевосита ўзининг яшаш жойидаги Пенсия жамғармаси бўлимига тақдим этади.

Шахс аризасига қуйидаги ҳужжатлар илова қилиниши керак:

иш стажини, шу жумладан махсус стажни тасдиқлайдиган ҳужжатлар;

иш ҳақи тўғрисидаги маълумотнома;

жамғариб бориладиган пенсия дафтарчаси.

Бундан ташқари, зарур ҳолларда қонун ҳужжатларига мувофиқ бошқа ҳужжатлар ҳам тақдим этилади.

Барча зарур ҳужжатлар билан биргаликда ариза қабул қилинган кун пенсия учун мурожаат қилинган кун деб ҳисобланади.

Аризага барча зарур ҳужжатлар илова қилинмаган ҳолларда улар қўшимча равишда тақдим этилади. Башарти, улар бу ҳақда хабарнома олинган кундан эътиборан 3 ой ичида тақдим этилса, унда пенсия тайинланиши тўғрисида ариза қабул қилинган кун пенсия тайинланиши учун мурожаат этилган кун деб ҳисобланади.

 

● ПЕНСИЯ ТАЙИНЛАШ МУДДАТЛАРИ

Пенсиялар:

а) ёшга доир – агар пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб 3 ой ичида уни сўраб мурожаат этилган бўлса, пенсия ёшига тўлган кундан эътиборан тайинланади;

б) ногиронлик бўйича – агар ногиронлик белгиланган кундан бошлаб 3 ой ичида пенсия сўраб мурожаат этилган бўлса, ТМЭК ногиронликни белгилаган кундан эътиборан тайинланади;

в) боқувчисини йўқотганлик муносабати билан – пенсия олиш ҳуқуқи пайдо бўлган кундан бошлаб, лекин пенсия тайинланиши учун мурожаат этишдан олдинги 6 ойдан ошмаган муддатдан эътиборан тайинланади.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 1958 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика