Norma.uz

Келажак тўғрисида ўйлаб

Тадбиркорлик билан шуғулланмоқчиман. Шу муносабат билан менда саволлар туғилмоқда.

Кейин менга пенсия тўланадими?

Пенсия жамғармасига бадаллар тўлайманми, қанча миқдорда?

Ким менинг меҳнат дафтарчамни юритади ва у қаерда сақланади?

А.Трегубов,

собиқ ҳарбий хизматчи.

Чирчиқ шаҳри, Тошкент вилояти. 

 

– Пенсия ёшига етганда ёки қонун ҳужжатларида назарда тутилган бошқа ҳолларда сиз пенсия таъминоти олишга ҳақлисиз.

Юридик шахс бўлмасдан тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи жисмоний шахсларнинг меҳнат стажини ҳисобга олиш ва уларнинг бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига бадаллар ажратиши тартибига1 кўра тадбиркор ўзидаги мавжуд имкониятлардан ва пенсия билан таъминланиш ва ижтимоий суғурта бўйича нафақанинг ўзи истайдиган миқдоридан келиб чиқиб бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари миқдорини мустақил равишда белгилайди, бироқ у бадалларнинг қонун ҳужжатларида белгиланган энг кам миқдоридан кам бўлмаслиги керак2.

Тайинланадиган пенсия, шунингдек ижтимоий суғурта бўйича нафақа миқдори бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига тўланадиган суғурта бадаллари миқдорига ҳамда сизнинг меҳнат стажингиз муддатига боғлиқ бўлади.

Тадбиркор белгиланган тартибда тадбиркорлик фаолиятини тўхтатиб турган пайтида суғурта бадаллари тўланмайди ва бу давр стажга қўшилмайди.

Суғурта бадаллари тадбиркор яшаб турган ёки фаолиятни амалга ошираётган жойдаги туман (шаҳар) бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси ҳисобрақамига нақдинасиз ҳисоб-китоб ёки нақд пул ўтказиш йўли билан тўланади.

Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида сизнинг ҳисобга қўйилганлигингиз (ҳисобдан чиқарилганлигингиз) тўғрисида давлат солиқ хизмати органларининг ахбороти асосида суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олишнинг шахсий карточкаси очилади (ёпилади). У доимий равишда шу ерда сақланади.

Тадбиркорда сақланиб, суғурта бадаллари тўланганлиги далилини тасдиқлайдиган ҳужжат бўлиб суғурта бадаллари тўланишини ҳисобга олиш дафтарчаси ҳисобланади, у ушбу фаолиятга биринчи маротаба киришган тадбиркорга бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимида очилади.

Иш стажи меҳнат дафтарчаси билан тасдиқланади. Меҳнат дафтарчангиз бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимида юритилади, у ўша ерда мазкур туман (шаҳар)даги бутун тадбиркорлик фаолиятингиз даври мобайнида сақланади.

Агар сиз тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишни тўхтатган ёки рўйхатдан ўтган жойингизни ўзгартирган бўлсангиз, сизнинг талабингиз бўйича бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлими меҳнат дафтарчасини қўлингизга беради.

 

1ВМнинг 24.08.2001 йилдаги 351-сон Қарорига 1-илова.

2Солиқ тўловчининг календарь ойда ишлаган кунлари сонидан қатъи назар, якка тартибдаги тадбиркорлар суғурта бадалларини мажбурий тартибда ойига энг кам иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда тўлайдилар (Солиқ кодексининг 311-моддаси).


Ленара ХИКМАТОВА,

юрист. 

Прочитано: 1571 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика