Norma.uz

Узоқ умр кўрганларга қўшимча тўловлар

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби тўғрисидаги низом (МВ, ИИВ, Мудофаа вазирлиги, ФВВ, МХХ ва ДБҚнинг АВ томонидан 21.05.2015 йилда 2675-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори) тасдиқланди.

 

Президентнинг «Кексаларни ижтимоий ҳимоя қилиш ва моддий қўллаб-қувватлашни янада кучайтириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги Фармонига (14.04.2015 йилдаги ПФ-4715-сон) мувофиқ 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқаролар пенсиясига 2015 йилнинг 1 майидан бошлаб ҳар ойда ЭКИҲнинг 100%и миқдорида қўшимча тўлов белгиланди. Қабул қилинган Низомда қўшимча тўловни белгилаш, тўлаш ва молиялаштириш тартиби қайд этилган.

Ҳар ойдаги қўшимча тўловга ариза тақдим этиш шарт эмас.

2015 йилнинг 1 майига қадар 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига 2015 йилнинг май ойидан бошлаб қўшимча тўлов тўланади. 2015 йилнинг 1 майидан кейин 100 ёшга тўладиган фуқароларнинг пенсиясига шахс 100 ёшга тўлган ойдан кейинги ойнинг 1-санасидан бошлаб ҳар ойда қўшимча тўлов қўшиб тўланади.

Белгиланишича, қўшимча тўловни тўлаш пенсияга устама ҳақларнинг сони ва миқдорларидан қатъи назар, амалга оширилади. Қўшимча тўловни тўлаш пенсияни тўлаш тўхтатилганда ёки тўхтатиб турилганда тўхтатилади ёки тўхтатиб турилади.

Агар қўшимча тўлов олинмаган бўлса, қўшимча тўловнинг ҳисобланган суммаси ўтган вақт учун Президентнинг фармонларига мувофиқ ЭКИҲ миқдорлари оширилиши ҳисобга олинган ҳолда бир йўла тўланади, бироқ уни олиш мақсадида мурожаат қилишдан олдинги 12 ойдан ортиқ вақт учун эмас.

Доимий яшаш учун Ўзбекистон Республикасидан ташқарига кетишгача белгиланган қўшимча тўлов Пенсия жамғармасининг туман (шаҳар) бўлимига кетиш тўғрисида ариза берилган кундаги ЭКИҲ миқдоридан келиб чиқиб, жўнаб кетишдан 6 ой аввал миллий валютада тўланади.

Ўзбекистон Республикаси пенсия таъминоти тўғрисида халқаро шартномалар тузган Ўзбекистон Республикаси ташқарисидаги давлатга доимий яшаш учун кетилган кунгача тайинланган қўшимча тўлов турар жойидан рўйхатдан чиққан ойнинг охиригача тўланади.

Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам қўшимча тўлов тўланади.

Агар фуқаро доимий рўйхатдан ўтмаган ва у фақат вақтинча рўйхатдан ўтган бўлса (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олинган бўлса) қўшимча тўлов вақтинчалик рўйхатдан ўтишнинг (Тошкент шаҳрида ва Тошкент вилоятида турган жойи бўйича ҳисобга олишнинг) амал қиладиган муддати мобайнида тўланади. Ўзбекистонда доимий яшайдиган чет эл фуқароси ёки фуқаролиги бўлмаган шахсга қўшимча тўлов яшаш гувоҳномаси амал қиладиган муддат давомида тўланади. Бунда қўшимча тўловни тўлаш тўхтатиб қўйилган вақтдан бошлаб лекин ҳисобга қўйилгандан олдинги 12 ойдан ошмаган давр учун тикланади.

Масалан, пенсионернинг вақтинчалик рўйхатдан ўтиши ёки яшаш гувоҳномасининг амал қиладиган муддати 2015 йил 31 майда тугайди. Пенсионер 2016 йилнинг 31 августида қайтадан вақтинчалик рўйхатдан ўтади (ҳисобга туради) ёки яшаш гувоҳномасини расмийлаштиради ҳамда қўшимча тўлов учун мурожаат қилади. Мазкур ҳолатда пенсионер 2015 йилнинг 1 сентябридан 2016 йилнинг 31 августидан қадар қўшимча тўловга ҳақли бўлади, 2015 йилнинг июньавгуст ойлари учун қўшимча тўлов амалга оширилмайди.

Фуқаронинг вафоти муносабати билан олинмай қолган қўшимча тўловни тўлаш «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг* (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон) 63-моддасида назарда тутилган тартибда амалга оширилади.

Низомда Пенсия жамғармасининг тегишли туман (шаҳар) бўлимларида, шунингдек Мудофаа вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги, Миллий хавфсизлик хизмати ва Давлат божхона қўмитасида ҳисобда турувчи 100 ёшга тўлган ва ундан ошган фуқароларнинг пенсиясига белгиланган қўшимча тўловни молиялаштириш тартиби батафсил ёритилган.

Қарор «Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами»нинг 25.05.2015 йилдаги 20 (676)-сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

 

Сардор ЖУМАШОВ,

«Norma Profi» эксперти.  

 

*Пенсионер олиши лозим бўлган ва унинг вафоти муносабати билан олинмай қолган пенсия пули мерос таркибига киритилмасдан боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиган шахслар (Қонуннинг 19, 20-моддалари) доирасига кирувчи оила аъзоларига тўланади. Ота-онаси, эри (хотини), шунингдек пенсионер билан у вафот этган кунигача биргаликда яшаб турган оила аъзолари бу пулни, улар боқувчисини йўқотганлик пенсияси билан таъминланадиганлар доирасига кирмаганлари тақдирида ҳам олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Пенсионер вафот этган ой учун олинмай қолган пенсия пули кўрсатиб ўтилган оила аъзоларига ойнинг у вафот топгунга қадар ўтган кунлари учун тўланади.

Оиланинг бир неча аъзоси мурожаат этган тақдирда пенсиянинг уларга тегишли суммаси уларнинг ўртасида тенг тақсимланади.

Пенсионер вафот этган тақдирда унинг оиласига ёки пенсионернинг дафн маросимини ўтказган шахсга энг кам ойлик иш ҳақининг тўрт баробари миқдорида дафн этиш нафақаси тўланади.

Кўрсатиб ўтилган пуллар, уларни олиш учун пенсионер вафот этганидан кейин 6 ой ичида мурожаат этилган тақдирда тўланади.

Прочитано: 1661 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика