Norma.uz

Унвон бутун умрга

Бу йил пенсияга чиқаман. «Ўзбекистон Республикаси коммунал, маиший ва савдо соҳасида хизмат кўрсатган ходим» фахрий унвонига эгаман. Агар пенсияга чиққанимдан кейин ишламасам, унвон учун қўшимча ҳақ сақланадими?

Дурдона Р. 

 

Ҳа, сақланади. Ишламайдиган пенсионерларга Президентнинг 17.12.2007 йилдаги ПФ-3942-сон Фармонига мувофиқ фахрий унвонлар учун тўловлар ҳисобланади (Давлат пенсияларини тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисида низомнинг1 114-банди, бундан кейин – 252-сон Низом).

Илгари амалда бўлган қонун ҳужжатлари асосида берилган фахрий унвонлар эгаларига тўловлар амалдаги қонун ҳужжатларида назарда тутилган миқдорларда амалга оширилади (Фахрий унвонлар эгаларига тўловларни тайинлаш ва амалга ошириш тартиби тўғрисида низом2, бундан кейин – 2-сон Низом).

Фахрий унвон учун қўшимча ҳақ пенсияларга устамалар сони ва миқдорларидан қатъи назар амалга оширилади. Бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобига олувчининг яшаш жойидаги бўлимлари орқали тўланади.

2-сон Низомнинг 8-банди, 252-сон Низомнинг 16, 165-бандларига кўра пенсияни расмийлаштириш чоғида сиз қуйидаги ҳужжатларни тақдим этишингиз лозим:

фахрий унвон бериш тўғрисидаги гувоҳнома, шунингдек унинг нусхаси;

фахрий унвон учун тўловни амалга оширишга ариза;

ариза берувчининг паспорти (ёки шахсини тасдиқлайдиган бошқа ҳужжат – ҳарбий хизматчилар учун), шунингдек унинг нусхаси.

Фахрий унвонлар учун пенсияга тўловлар кўрсатилган ҳужжатлар тақдим этилган ойдан кейинги ойнинг 1-кунидан бошлаб амалга оширилади.

 

1ВМнинг 8.09.2011 йилдаги 252-сон Қарорига 1-илова.

2ВМнинг 3.01.2008 йилдаги 2-сон Қарори билан тасдиқланган.

Прочитано: 1706 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика