Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 24 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

АКЦИЯЛАР ЭЛЕКТРОН ШАКЛДА ҲАМ ЧИҚАРИЛАДИ

Ўзбекистон Президенти томонидан 2015 йил 3 июнда «Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш ҳақида»ги Қонун (ЎРҚ-387-сон) имзоланди, Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 2015 йил 4 июндаги сонида расман эълон қилинган кундан кучга кирди.

«Қимматли қоғозлар бозори тўғрисида»ги Қонун қимматли қоғозлар эмиссияси билан боғлиқ ҳуқуқий таомилларнинг соддалаштирилиши ва самарадорлигининг оширилишига йўналтирилган.

Қонуннинг янги таҳририда корпоратив ва инфратузилма облигацияларини чиқариш тартиби ва шартлари белгиланди. Аввало акциялар, корпоратив ва инфратузилма облигациялари, шунингдек депозитар тилхатлар қоғоз кўринишларсиз – яъни ҳисоб регистрларида электрон шаклда ёзув тарзида чиқарилиши аниқлаштирилди. Шу билан бирга Қонунда қимматли қоғозларнинг 2 шаклда: ҳужжат кўринишида (бланкалар тарзида) ва ҳужжат кўринишида бўлмаган шаклларда чиқарилиши назарда тутилган.

Қонуннинг янги таҳририда қимматли қоғозларга оид битимларни электрон шаклда амалга ошириш ва рўйхатдан ўтказиш тартиби жорий қилинди. Чунончи, қимматли қоғозларнинг уюшган савдосида қимматли қоғозларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказиш уларни ёзма равишда (қоғозда) расмийлаштириш заруратисиз электрон шаклда амалга оширилади. Қимматли қоғозларга доир бошқа битимлар ёзма шаклда тузилади ва қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказилиши лозим.

Қонун билан шунингдек қимматли қоғозлар бозорида манипуляция (ҳийла-найранг) ишлатиш ва инсайдер ахборотдан фойдаланиш учун жавобгарлик белгиланди. Яъни қимматли қоғозларни олиш ёки реализация қилиш учун ошкор қилинмаган (тарқатилмаган) ва ошкор қилиниши (тарқатилиши) қимматли қоғозлар қийматининг ўзгаришига жиддий таъсир кўрсатиши мумкин бўлганлиги туфайли қимматли қоғозлар бозорининг бир иштирокчисига бошқасига нисбатан устунлик бериши мумкин бўлган ахборотдан фойдаланиш қимматли қоғозлар бозорида инсайдер ахборотдан фойдаланиш жумласига киради.

Ҳужжат билан қимматли қоғозлар чиқарилиши ва жойлаштирилишини либераллаштириш, уларга доир битимларни тузиш ва рўйхатдан ўтказишга қўйиладиган талабларни соддалаштириш, мамлакатимиз фонд бозорида малакали фаолиятни амалга ошириш учун қулай шароитларни яратишга йўналтирилган бир қатор янгиликлар киритилган.

 

КОЛЛЕЖ ВА ЛИЦЕЙЛАР ТАЛАБ ЮҚОРИ БЎЛГАН КАСБЛАР БЎЙИЧА ҚАЙТА ИХТИСОСЛАШТИРИЛАДИ

Вазирлар Маҳкамасининг 3.06.2015 йилдаги 145-сон Қарори билан талаб юқори бўлган касблар бўйича ўрта махсус маълумотли мутахассисларни тайёрлашни таъминлаш мақсадида қуйидагилар белгиланди:

2015/2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини аниқ касблар ва мутахассисликлар бўйича касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга қабул қилиш ҳар бир вилоят, шаҳар ва туманда баланс ҳисоб-китоблари асосида амалга оширилади. Бунда ишлаб чиқаришларни модернизация қилиш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашга доир амалга ошириш мўлжалланган инвестиция лойиҳалари, ҳудудларни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш дастурларидан келиб чиққан ҳолда 2018 йилда янги иш ўринлари яратилиши лозим;

2015/2016 ўқув йилидан бошлаб 35 та касб-ҳунар коллежи касблар ва мутахассисликларни кенгайтириб ва бирхиллаштириб қайта ихтисослаштирилади.

Ҳужжат билан иқтисодиёт тармоқлари ва соҳаларининг ўрта махсус, касб-ҳунар таълими маълумотига эга мутахассисларга бўлган реал эҳтиёжларидан келиб чиққан ҳолда 2015/2016 ўқув йилида умумтаълим мактабларининг 9-синф битирувчиларини касб-ҳунар коллежлари ва академик лицейларга ўқишга қабул қилиш параметрлари тасдиқланди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни
«Norma Profi» эксперти
Елена ЕРМОХИНА тайёрлади.

Прочитано: 2574 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика