Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 24 / Тадбиркорга ёрдам

Давлат харидларида – кичик бизнес субъектлари

● Кичик бизнес учун давлат харидларида квоталар

● Товарлар электрон портал орқали

● Davlatxarid.uz – хизматда

 

Пойтахтимизда давлат харидлари тизимини такомиллаштириш мавзусида йиғилиш бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Бош прокуратура, Савдо-саноат палатаси, Ҳисоб палатаси, Республика товар-хом ашё биржаси, Кичик бизнес субъектлари маҳсулотларини қўллаб-қувватлаш маркази раҳбарлари ва ходимлари иштирок этди. 

 

Ўзбекистон Республикаси молия вазирининг ўринбосари – Ғазначилик бошлиғи Б.Ашрафхонов ва бошқалар мамлакатимизда тадбиркорлик субъектларининг молиявий барқарорлиги ва рақобатбардошлигини ошириш борасидаги чора-тадбирлар самарасида иқтисодиётимизда уларнинг улуши сезиларли равишда ошаётганини таъкидлади.

Давлат харидлари тизимини оптималлаштириш, уларда кичик бизнес субъектларининг фаол иштирокини таъминлашда Президентимизнинг 2011 йил 7 февралдаги «Давлат харидлари тизимини мақбуллаштириш ва уларга кичик бизнес субъектларини жалб этишни кенгайтириш тўғрисида»ги Қарори дастуриламал бўлаётир.

Қарорга кўра, давлат бюджети маблағларидан самарали фойдаланишни таъминлаш мақсадида давлат харидларини амалга оширишда кичик бизнес субъектларига улушлар (квоталар) ажратиш орқали уларнинг товар (ишлар, хизматлар) етказиб бериш учун давлат буюртмаларини қабул қилишдаги иштироки кенгайтирилди. Республика товар-хом ашё биржасининг электрон савдоларида давлат харидлари бўйича товарлар рўйхатини ва кичик бизнес субъектлари амалга оширадиган харидлар бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) гуруҳига ўрнатилган минимал улушлар миқдорини белгилаб берувчи комиссия фаолият юритмоқда. Бу маҳаллий товар бозорларида рақобатнинг ривожланиши ва давлат харидларини амалга оширишда очиқ-ошкораликни таъминламоқда.

Молия вазирлигининг ўқув марказида давлат харидлари электрон савдо механизмини амалга ошириш бўйича бюджетдан маблағ олувчилар ва кичик бизнес субъектлари учун махсус ўқув курслари ташкил этилган. Унда бюджетдан маблағ олувчи ташкилотларнинг давлат харидларига масъул 25 мингдан зиёд ходими ўз малакасини оширди.

Хусусий тадбиркорларнинг хом ашё ресурсларидан фойдаланиш имконияти, биринчи навбатда, бундай маҳсулотларни биржа ва ярмарка савдоларида сотиш ҳажмини кўпайтириш ҳисобидан сезиларли равишда кенгайтирилди. Масалан, 2014 йилда улар Республика товар-хом ашё биржасида қарийб 3 триллион сўмлик ёки 2013 йилга нисбатан 1,6 баробар кўп хом ашё ва материаллар сотиб олган. Биржа савдолари орқали ўзлари ишлаб чиқарган 1 триллион 500 миллиард сўмлик маҳсулотни сотди, бу 2013 йилга қараганда 1,7 баробар кўпдир.

Тадбиркорларга қулайлик яратиш мақсадида Республика товар-хом ашё биржаси ва унинг ҳудудий бўлимлари орқали ташкиллаштириладиган алоҳида товар (иш, хизмат) турларига давлат харидларини электрон портал орқали амалга ошириш йўлга қўйилди. Электрон савдолар Республика товар-хом ашё биржаси, унинг туманлардаги савдо майдончаларида тизимли тарзда ташкил этилмоқда.

Давлат харидларини амалга оширишда замонавий электрон биржа савдолари тизими жорий этилмоқда. Бундай савдоларни ташкил этиш учун Давлат харидлари бўйича махсус ахборот портали (Davlatxarid.uz) фаолият кўрсатмоқда.

Тадбирда давлат харидлари жараёни билан боғлиқ масалалар юзасидан маълумотлар берилди.

 

ЎзА материали асосида.

Прочитано: 3766 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика