Norma.uz

Ҳеч қандай эътирозларсиз

Мен ўз хоҳишим билан ишдан бўшамоқчиман. Бироқ директорнинг айтишича, аризамга аввал бўлим бошлиғи виза қўйиши керак экан, у эса таътилда. Нима қилишим мумкин?

Ф.Қурбонгалиева,

моторчи-тикувчи.

Наманган шаҳри. 

 

– Директорингиз ноҳақ. Ходимнинг аризасини қабул қилишни ҳеч қандай сабаблар билан рад этишга йўл қўйилмайди ва бу меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларини бузиш сифатида баҳоланади. Ходимнинг аризасини қабул қилишдан бош тортиб, унга виза қўйдиришга, «Эътироз билдирмайман» деб ёзилган кўпдан-кўп резолюциялар тўплашга ёки иш берувчининг бирор-бир шартини олдиндан бажаришга (дам олишдаги ходимнинг таътилдан қайтишини кутиш, ўрнига ходим топиш ва ҳоказо) мажбур этиладиган корхоналарда нотўғри иш қилиняпти.

Бундан ташқари, Меҳнат кодексининг 99-моддаси ва Олий суд Пленумининг 17.04.1998 йилдаги 12-сон Қарори 15-бандига кўра меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилиш тўғрисидаги аризани ходим корхонанинг бевосита раҳбарига ҳам, унинг ўринбосари, қабулхона котиби, кадрлар бўлими, девонхона, ўзининг бевосита бошлиғига ҳам топширишга ҳақлидир. Улар эса ўз навбатида уни корхона раҳбари ёки меҳнат шартномасини бекор қилиш ҳуқуқига эга бўлган бошқа мансабдор шахс эътиборига етказишлари керак.

Ариза берилганлигини тасдиқлаш учун уни 2 нусхада ёзишни ва қабул қилинган сана кўрсатилган ҳамда мурожаатингизни қабул қилган шахс имзоси қўйилган нусхасини сақлаб қўйишингизни тавсия қиламиз.

Ариза берилган сана деб у топширилган кун ҳисобланади, огоҳлантириш муддати (2 ҳафта) эса кейинги кундан бошлаб ҳисобланади.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 1617 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика