Norma.uz

Билим юртида ўқиш стажга кирмайди

Совет даврида мен ҳунар-техника билим юрти (ҲТБ)ни тугаллаганман, кейин олинган ихтисослик бўйича ишлаганман. Илгари ҲТБда ўқиш даври пенсияни ҳисоблаш учун меҳнат стажига қўшилар эди.

Ҳозир ҲТБдаги 3 йиллик ўқиш ва армияда 2 йиллик хизмат стажга ҳисобланадими?

Е.Аистов,

ҳайдовчи. Тошкент шаҳри.

 

– Қонуннинг 37-моддаси «е» кичик бандига мувофиқ пенсияни ҳисоблаётганда олий таълим муассасаларида, аспирантурада, стажёр-тадқиқотчи-изланувчилар институтида, докторантурада, катта илмий ходим-изланувчилар институтида ва клиник ординатурада кундузги ўқиш, шу жумладан чет элда ўқиш стажга қўшиб ҳисобланади. Юқорида кўрсатилганлардан келиб чиқадики, ўрта махсус ўқув юртлари, билим юртлари, кадрлар тайёрлаш мактаблари ва курслари, малака ошириш ва қайта малака ошириш курсларида ўқиш муддати пенсия тайинланаётганда стажга ҳисобланмайди.

Ҳарбий хизматни ўташ даври Қонуннинг 37-моддаси «б» кичик бандига мувофиқ стажга ҳисобланади.

 

Абдурашид ИСМОИЛОВ,

бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси Тошкент шаҳар бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинлашни таҳлил ҳамда мониторинг қилиш бўлими бошлиғи.

Прочитано: 2341 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика