13.01.2015
Келишилган, бироқ мажбурий эмас
2014 йил июлида завод иш берувчининг ташаббусига кўра ўз ходими билан меҳнат шартномасини бекор қилди. Бўшатилганидан кейин ходим уни ишга тиклашни талаб қиляпти, чунки у билан меҳнат шартномаси касаба уюшмаси билан олдиндан келишмаган ҳолда бекор қилинган. Заводда касаба уюшмаси қўмитаси ва тузилган жамоа шартномаси йўқ. Мазкур ҳолда заводнинг хатти-ҳаракатлари қонунийми? далее...»» |
23.12.2014
Ҳисобга турмасдан ишга жойлашиш
Корхона Тошкентда вақтинча ёки доимий пропискаси бўлмаган шахслар билан фуқаролик-ҳуқуқий тусдаги (меҳнат шартномаси эмас) шартномалар тузиш ҳуқуқига эгами? далее...»» |
26.11.2014
Қандай ҳолатларда меҳнат шартномалари тўхтатилади?
Меҳнат мажбуриятлари бузилганлигининг қайси ҳолатларини Меҳнат кодекси бир марта қўпол равишда бузиш деб ҳисоблаб, улар содир этилганлиги учун ходим билан меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин? далее...»» |
26.11.2014
Қоидабузарга нисбатан жарима
Синов муддатида бўлган ходим ишга кечикканлиги учун унга жарима солиш қонунийми? далее...»» |
18.11.2014
Қайта ташкил этилган корхонада фаолиятни давом эттириш
2014 йилнинг май ойида корхонамиз унитар корхона (УК) мақомини акциядорлик жамияти (АЖ)га ўзгартирди ва барча ходимлар янги ташкилотга ўтказилди. Мен ишдан бўшаш ва АЖга қабул қилиш тўғрисида ариза ёзмадим. Таътил олиш вақти келди, аризамга кўра менга таътилни илгари ишланган вақт учун эмас, балки АЖда ҳақиқатда ишланган вақт учун беришяпти. Мен аввалги ташкилотдан фойдаланилмаган таътил учун компенсация олмадим. Иш берувчи ҳақми? далее...»» |
18.11.2014
Бошқа доимий ишга ўтказиш
Бошқа ишга ўтказиш вақтинчалик ҳам, доимий ҳам, ходим ташаббусига кўра ҳам, иш берувчи ташаббуси билан ҳам, ходимнинг розилиги ва розилигисиз ҳам бўлиши мумкин. Вазиятга боғлиқ ҳолда уни расмийлаштириш ҳам турлича бўлади. далее...»» |
27.10.2014
Ишлашми ёки дам олиш?
Таътил вақтида ишлаш ҳамда асосий иш жойида иш ҳақи ва таътил пули олиш мумкинми? далее...»» |
21.10.2014
Дам олиш куни ишга чиқилганда
Яқинда раҳбариятдан корпоратив почта орқали дам олиш кунлари (шанба ва якшанбада) ишга чиқишимиз талаб қилинди, бунда ҳар биримизга 1 кундан отгул бериларкан. Бу ҳақда ҳеч қандай буйруқ юборишмади. Бу талаб қонунийми? Биз дам олиш кунлари ишга чиқишга кўнмасликка ҳақлимизми? далее...»» |
21.10.2014
Ишдан бўшатилган ходимга таътил пули
Мени таътилим бошланишига 3 кун қолганда ишдан бўшатишди ва таътилга ҳақ тўламасликларини айтишди, ҳолбуки таътилга доир барча ҳужжатларга имзо чекилган эди. Раҳбарият тўғри иш қилдими, менга нима маслаҳат берасиз? далее...»» |
21.10.2014
Жадвалга кўра ва хоҳишга қараб
Мен институтни тугатдим, муассасада бир йилдан кўпроқ ишладим, 2014 йил июлда 24 иш кунилик таътил олдим. Навбатдаги таътилни (24 иш куни) 2015 йил февралида олишга ҳақлиманми? Директор менга таътилнинг ҳаммасини эмас, балки 12 иш кунинигина олишга ҳақли эканлигимни айтяпти. далее...»» |
21.10.2014
Ишга суд орқали
Ишдан ноқонуний бўшатилганлиги боис суд ходимни ишга тиклади. Ишга тиклашни қандай қилиб тўғри расмийлаштириш керак? У билан янги меҳнат шартномасини аввалги шартларда тузиш керакми? далее...»» |
08.09.2014
Бир иш жойидан бошқасига ўтиш қоидалари
Қонун ҳужжатларида ҳомиладор аёлларга бериладиган қўшимча кафолатлар ва имтиёзлар назарда тутилган. Ҳомиладорлик бошланганда ходиманинг аризасига кўра ишлаб чиқариш, хизмат кўрсатиш меъёрлари камайтирилади ёки у ноқулай ишлаб чиқариш омиллари таъсир кўрсатмайдиган бошқа ишга ўтказилади. Бундай ўтказишни қандай қилиб тўғри амалга оширса бўлади? далее...»» |
08.09.2014
Кузда таътилга чиқмоқчиман
Мен касалхонада ишлайман. Ҳар йили, таътиллар жадвалига кўра, мени ёзда таътилга чиқаришади. Мен бу пайтда эмас, кузда дам олишни хоҳлардим. Таътилни тенг меъёр¬да тақсимлашнинг иложи йўқми? далее...»» |
02.09.2014
Меҳнат дафтарчасини кимга ишониш мумкин?
Ходим корхонадан ишдан бўшаб, ўзининг меҳнат дафтарчасини олмади ва қаергадир жўнаб кетди. Унинг синглиси дафтарчани тилхат орқали унга беришларини сўради. Янги ходим – корхонанинг кадрлар бўйича инспектори дафтарчани бериб, унинг фақат паспорт маълумотларини ёзиб олиб қолди. Яна ишдан бўшаган ходимдан ишончнома ҳам талаб қилиш керак эдими? далее...»» |
02.09.2014
Ишдан бўшаш куни – охирги кун
Ходим ишдан бўшамоқда. Ишдан бўшаш куни у тунги сменадаги ишга чиқди. Нима қилиш керак? У тунги сменадаги ишга чиқиши керакми? Табелда унга қанча соат қўйиш керак? далее...»» |
02.09.2014
Ишдан бўшатиш мумкин эмас
Ташкилотга 2 ойлик синов муддати билан аёл киши ишга қабул қилинди. Синовнинг биринчи ҳафтаси ўтгач, у ҳомиладорлик ташхиси билан касалхонага ётди. Уни ишдан бўшатиш мумкинми ва қандай асосларга кўра? далее...»» |
02.09.2014
Классификаторга мослаштиринг
Штат жадвалида лавозим номларининг Хизматчиларнинг асосий лавозимлари ва ишчилар касблари классификаторига мувофиқ келмаслиги ҳуқуқбузарлик ҳисобланадими? далее...»» |
02.09.2014
Хизмат сафарига юборилмайдиган ходим
Биз баъзан четдан кишиларни фуқаролик-ҳуқуқий шартномалар асосида жалб этамиз. Бундай шартнома бўйича ишлаётган ходимни хизмат сафарига юбориш мумкинми? далее...»» |
18.08.2014
Кимга меҳнат дафтарчаси керак эмас
Ташкилот ходимни меҳнат дафтарчасига ёзув қайд этмасдан ишга қабул қилиши мумкинми? Агар мумкин бўлса, қандай шартларда? далее...»» |
18.08.2014
Ҳуқуқ поймол этилганда
Ишга қабул қилиш чоғида ходим билан меҳнат шартномаси тузилмаган вазиятда нима қилиш керак? далее...»» |