Norma.uz

Иш берувчининг ходимга сарфлаган харажатларини ким қоплайди?

Ходим ўз хоҳишига биноан ишдан бўшаётганда корхона томонидан унинг малака ошириши учун қилинган харажатларни қайси йўл билан ундан ундириб олиш мумкин? Бундай ҳолатлар бўйича жамоа шартномаси ёки меҳнат шартномасида ҳеч қандай қоидалар белгиланмаган бўлса нима қилиш керак? Ходим ушбу суммани ўз ихтиёри билан қайтаришга рози бўлса-чи?

 

– Маълумки, Меҳнат кодексининг (МК) 75-моддасига мувофиқ, меҳнат шартномалари:

номуайян муддатга;

беш йилдан ортиқ бўлмаган муайян муддатга ҳамда муайян ишни бажариш вақтига мўлжаллаб тузилиши мумкин.

Иш берувчи билан ходим ўртасидаги меҳнат муносабатларида ходим учун қилинган сарф-харажатларни қоплаш масаласи неустойка тартибида ходим билан тузилган муддатли меҳнат шартномаси тартибида кўриб чиқилади.

Шунга кўра, муддатли меҳнат шартномасида уни муддатидан олдин бекор қилганлик учун тарафларнинг неустойка тўлаши ҳақидаги ўзаро мажбуриятлари назарда тутилиши мумкин, бунга кўра, агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан боғлиқ бўлмаган асослар бўйича (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 1, 2, 5, 6, ва 7-бандлари) иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, иш берувчи ходимга неустойка тўлайди, агар меҳнатга оид муносабатлар ходимнинг ташаббуси билан (Мкнинг 99-моддаси), шунингдек ходимнинг айбли хатти-ҳаракатлари билан (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 3 ва 4-бандлари) боғлиқ асослар бўйича бекор қилинган бўлса, ходим иш берувчига неустойка тўлайди. Агар меҳнат шартномасида неустойканинг миқдори белгилаб қўйилмаган бўлса, тарафлар уни тўлашдан озод этиладилар.

Неустойканинг миқдори иш берувчи томонидан ходимнинг манфаатларини кўзлаб қилинган харажатларга, ходим ишлаган давр ва бошқа ҳолатларга боғлиқ тарзда турлича бўлиши мумкин.

Ходим тўлайдиган неустойка миқдори иш берувчи тўлайдиган неустойка миқдоридан ошиб кетиши мумкин эмас.

Агар меҳнат шартномаси ушбу МКнинг 99-моддаси бешинчи қисмида назарда тутилган ҳолларда (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги ва бошқа ҳолларда) меҳнат шартномаси ходим ташаббуси билан бекор қилинган бўлса, у неустойка тўлашдан озод этилади.

Тарафлардан бири неустойка тўлашдан бош тортса, уни ундириш суд тартибида амалга оширилади.

Демак, фақатгина муддатли меҳнат шартномасида ходим учун сарфланган малака ошириш ва бошқа харажатларини ундириш – юқорида таъкидланган тартиб (неустойка) асосида кўриб чиқилиши мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1656 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика