Norma.uz

Агар бошлиқ рухсат берса...

Меҳнат кодексининг 143-моддасига кўра йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. Ходим уни, масалан, иш бошлангандан кейин 2–3 ой ўтгач олишга ҳақлими? Ёки 6 ойлик муддатга албатта риоя этилиши керакми?

Дониёр.

 

– Умумий қоидага кўра йиллик асосий таътил биринчи иш йили учун 6 ой ишлангандан кейин берилади. У иккинчи ва ундан кейинги иш йиллари учун таътиллар жадвалига мувофиқ иш йилининг исталган вақтида берилади (Меҳнат кодексининг 143-моддаси). Ушбу кафолатлар ҳамма учун назарда тутилган.

Бироқ ходимларнинг шундай тоифалари борки, уларнинг хоҳишига кўра таътил мажбурий тартибда 6 ой ўтмасдан олдин ҳам берилади. Уларга қуйидагилар киради:

аёллар – ҳомиладорлик ва туғиш таътили олдидан ёки ундан кейин;

I ва II гуруҳ ногиронлари;

18 ёшга тўлмаган шахслар;

муддатли ҳарбий хизматдан резервга бўшатилган ва ишга жойлашган ҳарбий хизматчилар;

ўриндошлик асосида ишлаётганлар – асосий иш жойидаги таътил билан бир вақтда, ўриндошлик асосида ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда;

ишлаб чиқаришдан ажралмаган ҳолда умумий таълим мактабларида, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртларида, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларида ўқиётганлар, агар улар ўзларининг йиллик таътилларини имтиҳонлар, синовлар (зачётлар) топшириш, диплом, курс, лаборатория ва бошқа ўқув ишларини бажариш вақтига тўғрилаб олишни хоҳласалар;   

технологиядаги, ишлаб чиқариш ва меҳнатни ташкил этишдаги ўзгаришлар, ходимлар сони (штати) ёки ишлар хусусияти ўзгаришига олиб келган ишлар ҳажмининг қисқарганлиги ёхуд корхонанинг тугатилганлиги муносабати билан ишдан озод этилган ходимлар (Меҳнат кодексининг 100-моддаси иккинчи қисмининг 1-банди);

мактаблар, олий ва ўрта махсус, касб-ҳунар ўқув юртлари, кадрларнинг малакасини ошириш, уларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш институтлари ва курсларининг муаллимлар таркибига биринчи иш йилида йиллик таътил уларнинг мазкур ўқув юртига ишга кирган вақтидан қатъи назар ҳақиқий ишлаган вақтига мутаносиб равишда ҳақ тўлаган ҳолда ёзги таътил даврида тўлиқ берилади.

Бундан ташқари, ишлаётган эркаклар йиллик таътилни уларнинг хоҳишларига биноан хотинларининг ҳомиладорлик ва туғиш таътили даврида олишлари мумкин (Меҳнат кодексининг 144-моддаси).

Агар сиз ходимларнинг ушбу тоифаларидан бирортасига кирсангиз, ярим йил ишламасдан ҳам таътилга чиқиш учун фақат хоҳишингиз талаб этилади. Агар уларга дахлдор бўлмасангиз, йиллик асосий таътилни фақат иш берувчининг розилиги билангина олдинроқ олишингиз мумкин.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2256 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика