Norma.uz

Олдинроқ ишдан кетсангиз – ҳақини тўлашсин

Ташкилотимизда штат қисқариши бўйича бир нечта ходимни, шу жумладан мени ҳам ишдан бўшатишди. Бизга 2015 йил 12 февралда қисқартириш тўғрисида билдиришнома топширишди ва меҳнат муносабатларини 2015 йил 1 мартдан – ишдан бўшатиш тўғрисида огоҳлантириш муддати тугашигача бекор қилишни таклиф этишди. Биз рози бўлдик, бизга ўртача ойлик иш ҳақи миқдорида ишдан бўшатиш нафақаси тўлашди, кейин худди шу миқдорда яна бир тўловни амалга оширишди. Бундай ҳолда иш берувчи бизга қанча тўлаши керак эди?

А.Востриков.

Навоий шаҳри.

 

– Ходимлар сони ва (ёки) штатини қонун билан белгиланган тартибда қисқартириш учун иш берувчи ҳаракатларнинг бутун бир мажмуини бажариши ва тегишли тўловларни амалга ошириши талаб қилинади.

Буни сизнинг мисолингизда кўриб чиқамиз.

Агар билдиришнома 12 февралда топширилган, меҳнат шартномаси 1 мартдан бекор қилинган бўлса, Меҳнат кодексининг 67, 102, 109, 110 ва 151-моддаларига кўра бўшайдиган ходимларга:

меҳнат шартномаси бекор қилиниши тўғрисида огоҳлантириш муддати тугашигача қолган вақтга (42 кун учун) мутаносиб тарзда ходимга пуллик компенсация тўланади;

ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган миқдорда ишдан бўшатиш нафақаси тўланади;

меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходим билан ҳисоб-китоб қилинади;

фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пуллик компенсация тўланади;

иш қидириш даврида ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда, бироқ 2 ойдан ортиқ бўлмаган давр мобайнида ходимнинг ўртача ойлик иш ҳақи сақланиб қолади (1.03.2015 йилдан кейин).

Агар ходим меҳнат шартномаси бекор қилинган кундан бошлаб 10 календарь кун мобайнида (яъни 11.03.2015 йилгача) Бандликка кўмаклашиш ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш марказида иш қидираётган шахс сифатида рўйхатдан ўтса, Марказ берган маълумотномага биноан учинчи ой учун ҳам олдинги иш жойидан ўртача иш ҳақи олиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, «Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1513 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика