Norma.uz

Вакиллик органи бoлгани яхши

Хусусий корхона (ХК) ёки масъулияти чекланган жамият (МЧЖ)да ички меҳнат тартиби қоидалари бўлиши шартми?

Татьяна К.,

кадрлар бўйича менежер.

Тошкент шаҳри,

Чилонзор тумани.

 

– Барча корхоналарнинг раҳ­барлари эртами-кечми ана шу саволга тўқнаш келадилар. Меҳнат кодексининг (бундан кейин – МК) 174-моддасига мувофиқ ички меҳнат тартиби қоидалари (ИМТҚ) корхонада меҳнат тартибини: иш вақтининг, сменанинг (иш сменали тусда бўлганда), тушлик вақтининг бошланиши ва охири, дам олиш кунларини белгилайдиган ҳужжат. Бундан ташқари, унда қуйидагилар назарда тутилиши мумкин:

дресс-код талаблари;

меҳнат интизомини бузганлик учун ходимга жарима солиш (ўртача ойлик иш ҳақининг 50%идан ортиқ бўлмаган миқдорда) ҳоллари;

ходим билан тузилган меҳнат шартномасини бекор қилишга олиб келиши мумкин бўлган меҳнат вазифаларини бир марта қўпол равишда бузиш ҳолларининг рўйхати;

ишдаги муваффақиятлар учун рағбатлантириш турлари, уларни қўлланиш тартиби, афзаллик ва имтиёзлар бериш.

Корхонада бундай қоидаларнинг бўлиши мажбурийлиги хусусидаги саволга қатъий жавоб бериш мушкул. Қонун ҳужжатларига мувофиқ ИМТҚ иш берувчи томонидан касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи билан келишиб тасдиқланиши керак. Бугунги кунда деярли барча йирик корхоналарда касаба уюшмаси қўмитаси ёки ходимларнинг бошқа вакиллик органи мавжуд ва бу ерда қоидаларни тасдиқлаш муаммо туғдирмайди.

Кичик корхоналарда эса ходимларнинг вакиллик органи кўп учрамайди. Агар улар ИМТҚни тасдиқлашни хоҳлашсаю, бироқ ходимлар ўз вакиллик органини тузишни хоҳлашмаса, кичик корхонанинг муассиси ёки директори нима қилиши керак? Ходимларни мажбурлаб бўлмайди, зеро бу – ихтиёрий иш. Қоидаларни эса иш берувчининг ўзи ходимларнинг вакиллик органи билан келишмасдан туриб тасдиқлай олмайди. Ҳатто у бундай қилган тақдирда ҳам, ходим билан меҳнат шартномасини, масалан, бир марта қўпол равишда қоидани бузганлиги учун МК 100-моддасининг иккинчи қисми 4-банди бўйича бекор қила олмайди. Зеро, Олий суд Пленумининг «Судлар томонидан меҳнат шартномаси (контракти)ни бекор қилишни тартибга солувчи қонунларнинг қўлланиши ҳақида»ги Қарорининг (17.04.1998 йилдаги 12-сон) 34-бандига кўра, агар корхонада ички меҳнат тартиби қоидаларини тасдиқлаш тартиби бузилган бўлса, МКнинг 100-моддаси иккинчи қисмининг 4-бандига мувофиқ меҳнат шартномасини иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилишга йўл қўйилмайди.

Фикримизча, корхонада ИМТҚ бўлгани маъқул. Агар ходимларнинг ўзлари уларни тасдиқлашни таклиф қилмасалар, эҳтимол, раҳбар уларга вакиллик органини тузиш ҳуқуқлари тўғрисида эслатиши керакдир. Ушбу органнинг фаол иштирокида нафақат ички меҳнат тартиби қоидалари, балки жамоа шартномаси ҳам ишлаб чиқилади ва тасдиқланади. Корхонада ходимлар вакиллик органининг мавжудлиги жамоа ҳаётига ижобий таъсир кўрсатади.

Ҳар қандай ҳолда ҳам корхонада вакиллик органининг йўқлиги туфайли ИМТҚ тасдиқланмаганлиги боис иш берувчини бирор-бир жавобгарликка тортиб бўлмайди. Зеро бундай органнинг бўлиши унга боғлиқ эмас.

 

Ленара ХИКМАТОВА, юрист.

Прочитано: 3141 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика