Norma.uz

Қиш-қировли кунлардаги таътил

Ташкилот раҳбарияти ҳар йили ишлаб чиқаришдаги барча ходимларни таътилнинг бир қисмини ноқулай вақтда – январь–февралда олишга мажбур қилади. Қаерга мурожаат қилиш ва раҳбариятга қандай таъсир кўрсатиш мумкин?

Оҳангарон шаҳри,

Тошкент вилояти.

 

– Ходим йиллик таътилни бир вақтда бутунлай олишга ёки йилда бир неча маротаба дам олишга ҳақли. Таътилни фақат унинг хоҳишига кўра ва ёзма аризага асосан (тарафларнинг келишуви бўйича эмас) қисмларга бўлиш мумкин (Меҳнат кодексининг 146-моддаси).

Бунда ҳеч қандай қўшимча ҳужжатларни расмийлаштириш керак эмас.

Таътилдан қисмларга бўлиб фойдаланиш масаласини календарь йилга таътиллар жадвалини тузиш орқали ёки уни бевосита ходимга тақдим этишда ҳал қилиш мумкин. Агар таътилни бўлиш тўғрисида қарор таътиллар жадвали тасдиқланиб бўлганидан кейин қабул қилинса, ходимга у ариза берган қисмида таътил бериш тўғрисида алоҳида буйруқ (фармойиш) чиқарилади, жадвалга эса тегишли тузатишлар киритилади.

Қонунда таътилни қанча қисмга бўлиш мумкинлиги белгиланмайди. Бироқ унинг қисмларидан бири 12 иш кунидан кам бўлмаслиги керак. Қолган қисмни эса ходим ва иш берувчининг хоҳишига қараб қисмларга бўлиб ва кам муддат билан бериш мумкин. Таътилни қисмларга бўлганда уни ҳаддан ташқари бўлишни тавсия этмаймиз, чунки қисқа муддатли таътилда ходим тўлақонли дам ололмайди.

Иш берувчи ўзининг ташаббуси билан ходимларнинг ҳаммасини таътилнинг бир қисмини январь–февралда олишга мажбур қилишга ҳақли эмас, чунки буни фақат ходимнинг хоҳиши билан қилиш мумкин. Бундай ҳаракатларга мажбур этилган тақдирда сиз туман Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекцияси ёки туманингиз прокуратурасига ҳуқуқларингиз бузилгани тўғрисида ариза билан мурожаат қилишга ҳақлисиз.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1543 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика