Norma.uz

Таътилдан – муддатдан аввал

Компаниянинг ходимаси бола 2 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш таътилида бўлди. Унинг хоҳишига кўра ходимага бола 3 ёшга тўлгунча уни парвариш қилиш бўйича иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил берилди. Бир оз вақт ўтгач у фикридан қайтди ва муддатидан аввал ишга чиқмоқчи бўлди. Иш берувчи унинг аризасига асосланиб, ходимага таътилни давом эттиришни таклиф қилишга ҳақлими, зеро унинг йўқлигида бошқа ходим ишга олинган?

Ирода, кадрлар хизмати ходими.

Тошкент шаҳри.

 

– Йўқ, иш берувчи бунга ҳақли эмас.

Меҳнат кодексининг (МК) 234-моддасига мувофиқ, ҳомиладорлик ва туғиш таътили тугаганидан кейин аёлнинг хоҳишига кўра, унга боласи 2 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун таътил берилади. Аёлга, унинг хоҳишига кўра, боласи 3 ёшга тўлгунга қадар болани парваришлаш учун иш ҳақи сақланмайдиган қўшимча таътил ҳам берилади. Болани парваришлаш учун бериладиган таътиллардан аёл тўлиқ ёки уни қисмларга бўлиб фойдаланиши мумкин. Бу билан улардан фойдаланиш аёлнинг мажбурияти эмас, балки ҳуқуқи ҳисобланади.

МКнинг 105-моддаси учинчи қисмига кўра, иш жойи (лавозими) сақланиши лозим бўлган ходимнинг ишда бўлмаган вақтига мўлжаллаб тузилган меҳнат шартномаси шу ходим ишга қайтган кундан эътиборан бекор қилинади.

Шу тариқа, иш берувчи аёлнинг болани парваришлаш таътилидан ишга муддатидан аввал чиқишини рад этишга ҳақли эмас.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 1776 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика