Norma.uz

Асосий иш берувчи тўлдиради-да

Ташкилотимизда кадрлар билан ишлаш бўйича мутахассис йўқ, баъзан меҳнат дафтарчаларини тўлдириш тўғри бўлаётганлигига менда шубҳа туғилиб қолади. Меҳнат дафтарчасига кадрлар билан боғлиқ ўзгаришларни, хусусан ходимни бир ташкилотнинг ўзида ўриндошлик асосидаги ишдан асосий ишга ўтказилганлигини қай йўсинда тўғри ифодалаш кераклигини айтиб берсангиз. Лекин у бунга қадар асосий шартнома бўйича ишлаган ташкилотдаги ишдан бўшаган экан. Бундай ҳолларда ҳар иккала фирманинг муҳрини қаерга босиш тўғри бўлади?

Г.Журова.

 

– Қоида тариқасида, ходимнинг ёзма аризасига кўра, ўриндошлик асосидаги иш жойидан берилган маълумотнома асосида иш берувчи томонидан ходимнинг асосий иш жойидаги меҳнат дафтарчасига иш даври кўрсатилган ҳолда ўриндошлик асосидаги иш тўғрисидаги ёзув киритилади (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг 9-банди).

Ўриндошлик асосидаги меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра (Меҳнат кодекси 97-моддасининг 1-банди), ходимнинг ташаббуси билан (МКнинг 99-моддаси), ўриндошлик асосида ишламайдиган бошқа ходимнинг ишга қабул қилиниши муносабати билан, шунингдек меҳнат шартларига кўра ўриндошлик иши чекланиши сабабли ўриндошлар билан меҳнат шартномасининг бекор қилинганлиги муносабати билан (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 5-банди) бекор қилиниши мумкин, бунда меҳнат шартномаси бекор қилинганда тегишли ишдан бўшатиш нафақаси тўланади (МКнинг 109, 110, 151-моддалари).

Асосий иш жойи бўйича меҳнат дафтарчасига асослари кўрсатилмаган ҳолда «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деган ёзувнинг киритилиши ходим ўриндошлик асосидаги ишни тугаллаганлигидан далолат беради.

Аввалги асосий иш жойида ана шу ёзув киритилганидан кейин меҳнат шартномаси тарафларнинг келишувига кўра (Меҳнат кодекси 97-моддасининг 1-банди) ёки ходимнинг ташаббуси билан (МКнинг 99-моддаси) бекор қилинганлиги тўғрисида буйруқ чиқарилади. Асосий иш жойида меҳнат дафтарчасига асослари кўрсатилмаган ҳолда «Меҳнат шартномаси бекор қилинди» деган ёзув киритилади ва иш берувчининг муҳри билан тасдиқланади. Ходим билан ҳисоб-китоб қилинади ва фойдаланмаган таътил учун унга компенсация тўланади (МКнинг 110, 151-моддалари).

Шундан кейин у ўриндошлик асосида ишлаб келаётган ташкилот ходим билан янги меҳнат шартномаси (асосий ходим билан бўлганидек) тузади. Ишга қабул қилиш тўғрисидаги одатий буйруқ чиқарилади. Ана шу ёзув ходимнинг меҳнат дафтарчасига киритилади.

Прочитано: 1919 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика