Norma.uz

Дам олгандан сўнг қайтиб келмайман

Фирмамизда 14 киши ишлайди. Барча ходимлар жорий йилга таътиллар жадвали билан таништирилган.

Моддий жавобгар шахс жадвалда кўрсатилган муддатга қадар ишдан бўшашни белгилаган ҳолда таътилга чиқиш учун ариза ёзишга ҳақлими?

Лариса.

Тошкент шаҳри.

 

– Меҳнат кодексининг 152-моддаси биринчи қисмига мувофиқ, жамоа шартномасида ёки ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишувга биноан меҳнат шартномаси бекор қилинганда (шу жумладан унинг муддати тугаши муносабати билан ҳам) ходимнинг хоҳишига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш ҳоллари назарда тутилиши мумкин. Бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади.

Бундан шундай хулоса чиқариш мумкинки, ходим иш берувчига кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда таътиллар жадвали билан белгиланмаган даврда унга таътил бериши тўғрисида ариза тақдим этиш ҳуқуқига эгадир. Иш берувчи эса ходимнинг бундай хоҳишини қондиришга ёки унга бундай таътилни жадвалдан ташқари беришни рад этишга ҳақлидир. Бироқ у ходимнинг (шу жумладан моддий жавобгар шахснинг) огоҳлантириш муддати – 2 ҳафта тугаганидан кейин ишдан бўшашини рад эта олмайди (Меҳнат кодексининг 99-моддаси).

Ушбу ҳолда ходимга фойдаланилмаган таътил учун компенсация тўланади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2058 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика