Norma.uz

Раҳбарликдан оддий ходимликка

Жиноий ишлар бўйича суд МЧЖ директорини 2 йил мобайнида раҳбарлик лавозимларини эгаллаш ҳуқуқидан маҳрум қилди. МЧЖ муассислари уни ишдан бўшатишлари шартми ёки уни бошқа лавозимга ўтказиш мумкинми?

Т.Саидов ва К.Турсунов,

МЧЖ муассислари.

Қашқадарё вилояти.

 

– Жиноят кодексининг (бундан кейин – ЖК) 45-моддасига кўра, шахсни муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш суд тайинлаган муддат давомида айбдорнинг корхоналар, муассасалар ёки ташкилотларда у ёки бу мансабни эгаллашини ёхуд у ёки бу фаолият билан шуғулланишини тақиқлашдан иборатдир. Ана шундай мансаб ёки фаолиятнинг тури суд томонидан айблов ҳукмида кўрсатилади. Муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорнинг мансаби ёки иш фаолияти билан бевосита боғлиқ бўлган жиноятни содир этганлиги учун асосий жазо тариқасида тайинланганда – 1 йилдан 5 йилгача муддатга, қўшимча жазо тариқасида тайинланганда – 1 йилдан 3 йилгача муддатга белгиланади.

Агар муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш айбдорга асосий жазо тариқасида тайинланмаган бўлса, бундай жазо суд томонидан ушбу ЖК Махсус қисмининг тегишли моддасида назарда тутилган ҳар қандай турдаги жазога қўшимча жазо тариқасида тайинланиши мумкин.

Бу жазо бошқа асосий жазоларга қўшимча жазо тариқасида тайинланганда ва маҳкум шартли ҳукм қилинганда унинг муддати ҳукм қонуний кучга кирган вақтдан бошлаб ҳисобланади.

Жиноят-ижроия кодексининг 14-моддасига кўра муайян ҳуқуқдан маҳрум қилиш тўғрисидаги ҳукм талаби маҳкумнинг иш жойидаги маъмурият томонидан, шунингдек тегишли фаолият турлари билан шуғулланишга берилган рухсатномани бекор қилишга ваколатли органлар томонидан ижро этилади. Бироқ, агар суднинг ҳукмида судланган шахс раҳбарлик лавозимларини эгаллашга ҳақли эмас деб кўрсатилган бўлса, бу ҳол сиз уни Меҳнат кодексининг 106-моддаси 3-бандига кўра ишдан бўшатишингиз шартлигини билдирмайди, унга кўра меҳнат шартномаси ходимни жазога маҳкум этган суднинг ҳукми қонуний кучга кирган тақдирда, башарти бунинг натижасида ходим аввалги ишини давом эттириш имкониятидан маҳрум этилган бўлса, бекор қилинади. Сиз айбдорнинг розилиги билан уни бошқа доимий ишга (раҳбарлик қилиши билан боғланмаган бошқа ихтисослик, малака, лавозим бўйича) ўтказишингиз мумкин. Дарвоқе, сиз директорни бошқа ишга ўтказишга мажбур эмассиз. Мазкур ҳолда сиз у билан меҳнат шартномасини бекор қилишингиз ёки унинг розилиги билан бошқа доимий ишга ўтказишингиз мумкин.

 

Ленара ХИКМАТОВА,

юрист.

Прочитано: 2155 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика