Norma.uz

Шароити яхшироқ бўлсин десангиз

Ташкилот бирмунча бошқачароқ, айтайлик, қонун ҳужжатларимизда кафолатланган меҳнат ва ижтимоий-сиёсий шароитларга нисбатан имтиёзлироқ шароитларни белгилаши мумкинми?

С.Байрамов,

Меҳнат жамоаси кенгаши аъзоси.

 

– Баъзи ташкилотларда шундай қилиниши мумкин. Бу – ташкилот фаолияти тури ва мулк шаклига боғлиқ.

Бюджет ҳисобидан молиявий таъминланадиган муассасалар ва ташкилотларнинг, шунингдек давлат корхоналарининг ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларининг энг кам даражаси қонун ҳужжатлари билан белгиланади (Меҳнат кодекси 153-моддасининг учинчи қисми), бинобарин бунда муайян чекловлар мавжуд.

Бироқ хўжалик юритувчи субъектларнинг жамоа шартномалари ҳамда бошқа локал ҳужжатларида, корхонанинг иқтисодий имкониятларини ҳисобга олган ҳолда бошқа шартлар, шу жумладан қонунлар ва бошқа норматив ҳужжатлар билан белгиланган нормалар ва қоидаларда кўрсатилганига қараганда имтиёзлироқ меҳнат шартлари ва ижтимоий-иқтисодий шартлар ҳам белгиланиши мумкин. Қўшимча таътиллар, пенсияларга тайинланадиган устамалар, муддатдан илгари пенсияга чиқиш, транспорт ва хизмат сафари харажатлари учун компенсациялар, ходимларни ишлаб чиқаришда ҳамда уларнинг болаларини мактабда ва мактабгача тарбия муассасаларида текин ёки қисман ҳақ тўланадиган тарзда овқатлантириш, бошқа қўшимча имтиёз ва компенсациялар шулар жумласидандир (МК 37-моддасининг учинчи қисми). МК 4-моддасининг иккинчи қисмига биноан, қонунлардагига нисбатан қўшимча меҳнат ҳуқуқлари ва кафолатлари бошқа норматив ҳужжатлар, шу жумладан шартнома йўсинидаги ҳужжатлар (жамоа келишувлари, жамоа шартномалари, бошқа локал ҳужжатлар), шунингдек ходим ва иш берувчи ўртасида тузилган меҳнат шартномалари билан белгиланиши мумкин.

Шундай қилиб, меҳнат шартномаси ёрдамида ҳам ходимнинг аҳволини яхшилаш мумкин. Шароитни яхшилашга қаратилган ҳаракатлар иш берувчининг ўз маблағлари ҳисобидан, қонун ҳужжатларида бўлмаган қўшимча меҳнат ва ижтимоий-маиший имтиёзлар ва афзалликлар бериш йўли билан амалга оширилади.

Прочитано: 1735 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика