Четдан келиб ўриндошлик асосида ишлаётган ходим тўлиқ ставка билан, башарти ана шу лавозим учун белгиланган барча мажбуриятларни бажараётган бўлса, ишлаши мумкинми?
Тимур.
– Йўқ, бунинг иложи йўқ, чунки меҳнатга вақтбай асосида ҳақ тўланганда ҳақиқатда ишланган вақтга мутаносиб тарзда ҳақ тўланади (маош, ставка эса ишнинг фақат шу шаклида белгилаб қўйилади).
Тўлиқ ставка бўйича маош олиш учун ҳар куни 16 соат (асосий ишда 8 соат ва ўриндошлик асосида 8 соат) ишлаш керак, бу эса қонунан ман қилинган. Меҳнат кодексининг 123-моддаси ва Ўриндошлик асосида ҳамда бир неча касбда ва лавозимда ишлаш тартиби тўғрисида низомнинг (ВМнинг 18.10.2012 йилдаги 297-сон Қарори билан тасдиқланган) 7-бандида белгилаб қўйилишича, кунлик ишнинг давомийлиги 12 соатдан ортиқ бўлмаслиги керак.