Norma.uz

Директор ҳам қонунга бўйсунади

АЖ бош директори тузилган шартнома юзасидан эътироз келиб тушганлиги муносабати билан бухгалтерни таътилдан чақириб олиш ҳақида буйруқ чиқарди. Юридик бўлим билдиришномада бухгалтерни безовта қилмасликни таклиф этди. Негаки бухгалтер даволаниш учун йўлланма сотиб олганлиги боис телефон орқали мулоқотда таътилдан чақирилиш таклифини рад этибди.

Бош директор бухгалтерни прогул учун ишдан бўшатиш ҳақида буйруқ чиқариб қўя қолган.

Раҳбар шундай қилишга ҳақлими, энди бухгалтер унинг хатти-ҳаракатлари устидан қаерга шикоят қилмоғи керак?

А.Абдураҳмонов, касаба уюшмаси қўмитаси аъзоси.

Фарғона вилояти. 

 

– Акциядорлик жамияти раҳбари меҳнат тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг ходимни таътилдан чақириб олиш ва у билан тузилган меҳнат шартномасини тугатиш тартибини расамадга солувчи талаблари қўпол тарзда бузилишига йўл қўйган.

Қоидага кўра, таътилдан чақириб олишга фақат ходимнинг розилиги билан йўл қўйилади (Меҳнат кодексининг (бундан кейин – МК) 147-моддаси). Мурожаатингиздан шу нарса англашиладики, бухгалтер бунга розилик бермаган. Шу сабабли уни таътилда бўлган пайтида эгаллаб турган лавозимидан қонуний асосга кўра (МК 100-моддасининг учинчи қисми) бўшатилган деб бўлмайди.

Бухгалтер бузилган ҳуқуқлари ҳимоя этилиши сўралган ариза билан Давлат меҳнат ҳуқуқ инспекциясига ёки иш берувчи ташкилот жойлашган ердаги прокуратурага ёхуд ишга тиклаш тўғрисидаги даъво аризаси билан судга мурожаат қилишга ҳақлидир.

Меҳнат шартномасининг бекор қилиниши иш берувчининг ўзи, суд ёки бошқа ваколатли орган томонидан ғайриқонуний деб топилган тақдирда ходим аввалги ишига тикланиши лозим (МКнинг 111-моддаси). Айни ўша орган унга мажбурий прогул вақти учун ўртача иш ҳақи тўланиши ҳақида қарор қабул қилади. Ҳақ тўланадиган мажбурий прогул вақти, башарти ходим кейинчалик аввалги ишига тикланган бўлса, йиллик асосий таътилни олиш ҳуқуқини берувчи иш стажига киради (МКнинг 142-моддаси). Бундан ташқари, суд даъвогарнинг талабига кўра унга етказилган маънавий зарарни унинг фойдасига ундириш ҳақида қарор чиқариб, компенсация миқдорини белгилаши мумкин (МКнинг 112-моддаси).

 

P.S.

Иш режимини бузганлик (прогул) тариқасидаги ишдан бўшатиш асосини қўллаганда, иш берувчи унинг қонунийлигини ҳужжатлар асосида тасдиқламоғи шарт.

Прочитано: 2318 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика