Norma.uz

Буйруқни қайта ёзинг

Ходим кейинчалик ишдан бўшаб кетиш шарти билан таътил берилишини сўраб ариза ёзди. Буйруқ билан меҳнат шартномасининг тугатилиш санаси 9.12.2014 йил деб белгиланди. У 2015 йилнинг январида таътилда бўлган даврида бошланган вақтинча меҳнатга лаёқатсизликдан далолат берувчи касаллик варақаларини олиб келди. Меҳнатга лаёқатсизлиги 2014 йил 5 декабрдан 2015 йил 13 январга қадар давом этган экан. У янги ариза ёзиб, меҳнат шартномасини 13.01.2015 йилдан тугатишни сўрабди.

Бундай ҳолда янги буйруқ чиқариб, меҳнат шартномаси тугатилган санани ўзгартириш ва касаллик варақалари учун ҳақ тўлаш керакми?

И.Рустамова.

 

– Агар ходим аризани таътил тугагунига қадар ёзган бўлса, саволингизга «ҳа» деб жавоб бериш жоиз.

Меҳнат кодексида ходимнинг ёзма аризасига кўра, йиллик асосий ва қўшимча таътилларни бериб, ундан кейин меҳнат муносабатларини бекор қилиш имконияти назарда тутилган. Кодексда белгилаб қўйилишича, бу ҳолда таътил тугаган кун меҳнат шартномаси бекор қилинган кун деб ҳисобланади (Меҳнат кодекси 152-моддасининг биринчи қисми).

Агар ходим аввалги меҳнат даври учун йиллик таътилдан фойдаланмаган бўлса ва аризасида кейинчалик меҳнат шартномасини бекор қилган ҳолда ана шу таътил берилишини сўраган бўлса, иш берувчи меҳнат муносабатлари бекор қилингунига қадар уни 2 ҳафта ишлаб беришга мажбур қилиш ҳуқуқига эга эмас. Негаки, бу ҳолда меҳнат шартномаси бекор қилинган кун, МКнинг 152-моддасига биноан, таътил тугаган кун ҳисобланади.

Меҳнат шартномасини ўз хоҳишига кўра бекор қилишига ходим вақтинча меҳнатга лаёқатсиз бўлган даврида (агар у огоҳлантириш муддати даврида касал бўлиб қолган ва бу муддат тугагунига қадар соғайиб кетмаган бўлса) ҳам йўл қўйилади. Борди-ю, у ана шу даврда ишдан бўшаб кетишни истамаса, ишдан бўшаш санасини ўзгартирмоғи керак. Бунинг учун бошқа ариза ёзишига тўғри келади ва унинг бу аризаси иш берувчининг буйруғи билан мустаҳкамлаб қўйилмоғи лозим.

Шуни эслатиб ўтиш зарурки, иш берувчи меҳнат шартномаси бекор қилинган куни ходимга унинг меҳнат дафтарчасини ҳамда меҳнат муносабатлари бекор қилинганлиги тўғрисидаги буйруқ нусхасини бериши шарт (МКнинг 108-моддаси).

Прочитано: 1855 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика