Norma.uz

Маълумотнома олиш учун қаерга бориш керак

Кўп газетхонларимизни иш ҳақи ва бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларни қаердан олиш мумкинлиги қизиқтиради.

 

Иш берувчидан (агар корхона фаолият кўрсатаётган ёки қайта ташкил этилган бўлса);

● архивлардан (корхона тугатилган тақдирда);

● давлат солиқ хизмати органларидан (фақат юридик шахс тугатилган тақдирда ва Пенсия жамғармасига фуқароларнинг ҳисобланган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотлар бўйича).

Фуқаро, иш берувчи ва давлат солиқ хизмати органларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳузуридаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармасига ўтказилган суғурта бадалларини якка тартибда ҳисобга олишнинг марказлаштирилган электрон реестрини шакллантириш ва юритиш тўғрисидаги низом1 билан белгиланган.

 

Сиз:

иш берувчидан ойма-ой бўлинган ҳолда сизга ҳисобланган Пенсия жамғармасига суғурта бадаллари тўғрисида маълумотлар ҳақидаги маълумотномани бепул олиш;

ЯИДХП орқали фуқароларнинг ўтказилган суғурта бадаллари тўғрисидаги маълумотларини олиш бўйича давлат интерактив хизматидан фойдаланиш;

иш берувчи томонидан солиқ органларига тақдим этилган маълумотномаларда хатоликлар аниқланган тақдирда ундан маълумотларни тўғрилаш ва қайта топширишни талаб қилиш ҳуқуқига эгасиз.

 

Сиз:

солиқ тўловчининг идентификация рақами (СТИР) берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномани олиш, уни сақлаш ва иш берувчининг талабига кўра ушбу ҳужжатни тақдим этишингиз;

СТИРдаги маълумотлар ўзгарган тақдирда, шунингдек ушбу гувоҳнома йўқотилган тақдирда ариза билан солиқ органларига мурожаат этишингиз;

солиқ органлари талабига мувофиқ СТИР берилганлиги тўғрисидаги гувоҳномага киритилиши лозим бўлган маълумотларни тасдиқловчи ҳужжатларни тақдим этишингиз шарт.

Иш берувчи:

у ҳисобга қўйилган жойдаги солиқ органлари билан якка тартибда ҳисобга олиш юритилишининг тўғрилиги юзасидан маълумотларнинг ўзаро солиштирилишини амалга ошириш ҳуқуқига эга.

 

Иш берувчи:

сизнинг аризангизга асосан ойма-ой бўлинган ҳолдаги маълумотномани 3 иш куни давомида бепул бериш;

маълумотларга тузатишлар киритилган ва солиқ органларига қайта топширилган тақдирда сизни хабардор қилишга мажбур.

 

Давлат солиқ хизмати органлари:

иш берувчидан якка тартибда ҳисобга олиш учун маълумотларнинг ўз вақтида ва зарур даражада расмийлаштирилишини талаб қилиш ҲУҚУҚИГА ЭГА;

иш берувчи томонидан тақдим этилган маълумотлар ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасига ўз вақтида киритилишини таъминлашга МАЖБУР.

Корхона қайта ташкил этилган тақдирда, маълумотномани бериш мажбурияти унинг ҳуқуқий ворисига юклатилади.

Юридик шахс тугатилган ҳолатларда маълумотнома хўжалик юритувчи субъект солиқ ҳисобига қўйилган жойдаги давлат солиқ хизмати органлари томонидан ДСҚнинг Марказлашган ахборот базасида мавжуд маълумотлар асосида берилади (ушбу маълумотлар базаси Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти солиқ тўловчилари учун 2015 йилнинг I ярим йиллигидан бошланган, қолган барча солиқ тўловчилар учун эса – 2016 йилнинг 1 январидан шакллантирила бошланади2).

 

1ДСҚ ва МВнинг АВ томонидан 16.06.2015 йилда 2683-сон билан рўйхатдан ўтказилган қарори билан тасдиқланган.

2ВМнинг 14.04.2015 йилдаги 90-сон Қарори.

 

Мавзувий сонни мухбиримиз Алла РОМАШКО олиб боради.

Прочитано: 1838 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика