Мен суд томонидан бедарак йўқолган деб топилган боқувчим – отамни йўқотганим туфайли пенсия оламан. Яқинда отамнинг топилганлигидан хабар топдим. Мен олган пулларни қайтаришим керакми?
Н.Наирова.
– Қонуннинг 19-моддасида назарда тутилишича, боқувчиси бедарак йўқолганларнинг оилаларига, агар боқувчининг бедарак йўқолганлиги белгиланган тартибда тасдиқланган бўлса, пенсия тайинланади. У топилган ҳолда тўланган пенсия суммаларини қайтариш қонун ҳужжатларида назарда тутилмаган.