Norma.uz

Шундай талаб бор эди

Ушбу масала юзасидан тушунтириш беришни сўраб Тошкент шаҳар бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бошқармасининг пенсия ва нафақалар тайинлашни таҳлил ҳамда мониторинг қилиш бўлими бошлиғи Абдурашид ИСМОИЛОВГА мурожаат қилдик. У шундай деб жавоб берди:

 

– «Фуқароларнинг давлат пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуннинг (3.09.1993 йилдаги 938-XII-сон, бундан кейин – 938-XII-сон Қонун) 9-моддасига мувофиқ, Вазирлар Маҳкамаси тасдиқлайдиган рўйхатларга мувофиқ фуқароларнинг айрим тоифалари имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқига эга бўладилар1. 250-сон Қонун билан белгиланишича, 2 ва 3-сон рўйхатларнинг 1-қисми иш ўринларини меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказишни ҳисобга олган ҳолда, Меҳнат ва аҳолини ижтимоий муҳофаза қилиш вазирлиги ҳамда Соғлиқни сақлаш вазирлиги белгилаган тартибда татбиқ этилади;

Меҳнат шарт-шароитларини баҳолаш ва меҳнат шарт-шароитлари бўйича иш жойларини аттестациялаш услубиятига2 (бундан кейин – 247-сон Услубият) кўра аттестация қуйидагиларни ўз ичига олади:

иш ўрнини меҳнатнинг зарарлиги ва хавфлилиги даражаси ҳамда турига киритишнинг асосланмаси;

ишлаб чиқариш, муассаса, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичларни имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини берадиган 1, 2, 3-сон рўйхатларга киритишнинг асосланмаси.

Имтиёзли пенсия таъминоти олиш ҳуқуқини белгилаш учун қуйидаги ҳужжатларни тақдим этиш зарур:

корхонада (идорада) аттестация комиссиясини тузиш тўғрисида буйруқ;

цех иш ўринларининг ишлаб чиқариш муҳити зарарлилиги ва хавфлилиги даражаси бўйича меҳнат шароитларини баҳолаш картаси;

корхонадаги меҳнат шарт-шароитлари бўйича ишчилар ва уларни аттестациялаш натижаларининг йиғма қайдномаси;

муайян касбнинг меҳнат шароитлари тўғрисида тушунтириш хати;

аттестация комиссияси мажлисининг баённомаси.

Собиқ СССРнинг қонун ҳужжатларида* «иш ўринларининг аттестацияси» тушунчаси СССРнинг меҳнат тўғрисидаги қонунлари кодекси (КЗот, 1971 йил) 102-моддасида қўлланган, унга кўра меҳнат меъёрлари иш ўринларини аттестациялаш ва рационализациялаш, меҳнат унумдорлиги ўсишини таъминлайдиган янги техника, технология ва ташкилий-техник тадбирлар жорий этилишининг боришига қараб албатта янгилари билан алмаштирилиши керак.

СССР Меҳнат давлат қўмитаси ва ВЦСПС Секретариатининг 3.10.1986 йилдаги 387/22-78-сон қарори билан Иш ўринларида меҳнат шароитларини баҳолаш ва ишчиларга меҳнат шароитлари учун қўшимча ҳақ белгиланиши мумкин бўлган ишларнинг тармоқ рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида намунавий низом тасдиқланган.

Иш ўринларини аттестациялаш «СССР фуқароларининг пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонунда (15.05.1990 йил) ҳам назарда тутилган эди, унинг 14-моддасига кўра имтиёзли шартлардаги ёшга доир пенсиялар иш ўринларини аттестациялаш натижалари бўйича тайинланган.

Прочитано: 1447 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика