Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 40 / Қонун чиқарувчиларнинг лойиҳалари

Йўловчиларни ташиш хизмати қонунга асосланади

Ягона давлат порталида (ИДХЯП) Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокама қилиш учун жойлаштирилган. Унда таклиф этилаётган янгиликлар йўналишсиз таксилар ишини тартибга солишга, автомобилларда йўловчиларни ташиш сифатини оширишга йўналтирилган.

 

Хусусан, ноқонуний ташиш билан шуғулланувчиларни аниқлайдиган махсус хўжалик ҳисобидаги департаментлар ташкил этиш режалаштириляпти. Жисмоний шахслардан ижарага олинадиган автобуслар ва микроавтобуслардан йўловчиларни ташиш учун фойдаланишни тақиқлаш мўлжалланяпти.

Эслатиб ўтамиз, йўловчиларни ташишни легаллаштириш, республикамизда маданий ва арзон таксомотор хизматлари бозорини шакллантиришга Вазирлар Маҳкамасининг «Йўналишсиз таксилар фаолиятини тартибга солиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги Қарори (18.05.2011 йилдаги 139-сон, бундан кейин – 139-сон Қарор) асос солган эди. Уни бажариш чоғида ижобий натижалар билан бир қаторда мўлжалланган чораларни амалга оширишга тўсқинлик қиладиган ва дарҳол ҳал этишни талаб қиладиган муаммолар ҳам аниқланди.

Чунончи, йўловчиларни енгил автотранспортда нолегал ташишнинг давом этиши йўл ҳаракатининг хавфсизлигига ҳам, таксомотор ташиш бозорини барқарорлаштиришга ҳам салбий таъсир кўрсатди. Шу сабабли лойиҳада йўловчилар ва багажни лицензиясиз ташиш устидан назорат қилиш тизимини махсус хўжалик ҳисобидаги департаментларни ташкил этиш йўли билан қайта таркиблаш таклиф этиляпти. Улар йўловчиларни енгил транспортда ноқонуний ташиш билан шуғулланаётган, бекатлар ва тўхташ жойлари қоидаларини бузадиган фуқароларни аниқлайдилар.

Лойиҳада йўналишсиз такси ҳайдовчилари стандартлар талабларга мувофиқ келадиган соз таксометрлар ва плафонлардан фойдаланиши устидан мустақил ва самарали назорат жорий этиш назарда тутилади. Бунинг учун Транспорт воситаларини мажбурий техник кўрикдан ўтказиш тартиби тўғрисида низомга (ВМнинг 31.01.2003 йилдаги 54-сон Қарори билан тасдиқланган) ўзгартиришлар киритиш таклиф этиляпти. Унга кўра техник кўрик бошланишидан камида 10 кун олдин юридик шахс ДЙҲХХнинг ҳудудий органига илгари назарда тутилган ҳужжатлардан ташқари, касса аппарати ва терминал функциялари билан бирга таксометр, плафоннинг мувофиқлик (қиёслаш) сертификати нусхасини тақдим этиши керак.

Лойиҳада 139-сон Қарорга «Йўналишсиз таксилар томонидан йўловчилар ва багаж ташишни ташкил этиш тартиби тўғрисида» ва «Йўналишсиз таксиларнинг тўхташ жойлари ва улар ишини ташкил этишга ягона талаблар тўғрисида» низомларни ишлаб чиқиш ҳамда амалга киритишни топшириш ҳақидаги қўшимчаларни киритиш ҳам режалаштириляпти.

Ҳужжатда автовоситаларни вақтинча сақлаш учун ер майдонларидан фойдаланишни тартибга солиш ишларини ўтказиш назарда тутилган. Йўналишсиз таксилар ҳайдовчилари тўхташ жойи хизмати учун маҳаллий ҳокимият органлари томонидан белгиланган тўловнинг чекланган миқдоридан ошмайдиган тариф бўйича тўлайдиган ҳақни белгилаш режалаштириляпти.

Йўналишсиз таксилар учун ягона таниш белгилари ва уларнинг ишларини ташкил этишга қўйиладиган талаблар тўғрисида низом (139-сон Қарорга 1-илова) билан белгиланган таниш плафонини расмийлаштиришга ҳам ўзгартиришлар киритиш мўлжалланяпти. Лойиҳага кўра автовосита томига нур-ранг сигнализацияси бўлган 4 секцияли плафон ўрнатилади.

Шахмат тартибида чапда ва ўнгда жойлашган қора квадратлар, идентификация рақами, «TAXI» сўзи тасвирланган сариқ рангдаги биринчи секция автомобилнинг габарит чироқлари ёқилиши билан бир вақтда ёқилади.

Таксининг бўшлиги тўғрисида йўловчиларни хабардор қиладиган яшил рангдаги иккинчи секция ҳайдовчи томонидан йўналишга чиқиш олдидан ҳисоблагич (таксометр) ёқилиши билан бир вақтда автоматик равишда ёқилади. Салонга йўловчи ўтириши билан ҳайдовчи ундаги касса аппарати функциясини ишга туширади. Бир вақтнинг ўзида автоматик равишда яшил секция ўчади ва такси «Банд» мақомига ўтади. Йўловчи манзилга етиши билан касса аппарати чек беради. Шундан сўнг автоматик равишда яшил секция ёнади.

Кўрилаётган лойиҳанинг мақсади таксомотор соҳасидаги мавжуд муаммоларни бартараф этиш ва йўловчиларни легал ташиш соҳасини ривожлантириш учун қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича қонун ҳужжатларини такомиллаштириш ҳисобланади. Бунда лойиҳа келишиш босқичида эканлиги ва ўзгартирилиши, тузатишлар киритилиши ёки рад этилиши мумкинлигини ёдда тутиш лозим. Лойиҳа билан танишиш учун: www.my.gov.uz/ru/getPublikServise/332?item_id=272&action=view манзили орқали киринг.

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 3222 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика