Norma.uz

Ходимлардан – ногиронлар жумласига

Ходим ногиронлик (II гуруҳ) бўйича пенсияни расмийлаштирди ва соғлиғининг ҳолати туфайли ишдан бўшаш тўғрисида ариза ёзди. Ходимнинг соғлиғи ҳолати бўйича меҳнат шартномасини бекор қилишни Меҳнат кодексининг қайси моддаси бўйича расмийлаштириш лозим? У қандай ҳужжатларни тақдим этиши керак?

Г.Назарова, кадрлар бўлими ходими. 

 

– Ходим тиббий хулосани тақдим этиши керак, чунки меҳнат шартномасини соғлиғининг ҳолати бўйича бекор қилиш учун у меҳнат фаолиятига ноқобил деб эътироф этилиши керак. Ушбу далил қонун ҳужжатлари билан белгиланган тартибда берилган тиббий хулосада (ТМЭК маълумотномасида) тасдиқланиши керак.

Меҳнат кодексининг 99-моддасида назарда тутилишича, меҳнат шартномасини ходимнинг ташаббуси билан бекор қилиш ҳақидаги ариза у ўз ишини давом эттиришининг имкони йўқлиги (ўқув юртига қабул қилинганлиги, пенсияга чиққанлиги, сайлаб қўйиладиган лавозимга сайланганлиги, соғлиғининг ҳолати ва бошқа ҳоллар) билан боғлиқ бўлса, иш берувчи меҳнат шартномасини ходим илтимос қилган муддатда бекор қилиши керак. Уни бекор қилиш тўғрисидаги буйруқда меҳнат шартномасини бекор қилиш асоси (тиббий хулоса), уни бекор қилиш кунида ҳисоб-китоб қилиш фармойиши (МКнинг 110-моддаси) кўрсатилиши ҳамда барча фойдаланилмаган йиллик асосий ва қўшимча таътиллар учун пулли компенсация тўланиши (МКнинг 151-моддаси) керак.

Мазкур масала иш берувчининг ташаббусига кўра ҳам ҳал этилиши мумкин (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди). Ушбу ҳолда буйруқда у ижрочиларга меҳнат шартномаси бекор қилинган кунда ҳисоб-китоб қилишни (МКнинг 110-моддаси) ҳамда фойдаланилмаган барча йиллик асосий ва қўшимча таътиллар (МКнинг 151-моддаси), шунингдек ўртача ойлик иш ҳақидан кам бўлмаган ишдан бўшатиш нафақаси (МКнинг 109-моддаси), огоҳлантириш муддати қанча давом этишига мувофиқ келадиган пулли компенсация (ходим билан иш берувчи ўртасидаги келишув бўйича камида 2 ҳафта олдин) тўлашни (МКнинг 102-моддаси) топшириши керак.

Шунингдек ходимга меҳнат шартномаси алоҳида асосларга кўра бекор қилинганда моддий мадад бериш учун қўшимча кафолатлар берилади (МКнинг 67-моддаси).

Ходимнинг иш излаш даврида, башарти у билан меҳнат шартномаси соғлиғи ҳолатига кўра бажараётган ишига нолойиқ бўлиб қолиши сабабли бекор қилинганда (МК 100-моддаси иккинчи қисмининг 2-банди) ойлик ишдан бўшатиш нафақасини ҳисобга олган ҳолда, бироқ 2 ойдан кўп бўлмаган муддатга, ўртача ойлик иш ҳақи сақланади.

Бинобарин, меҳнат шартномаси иш берувчининг ташаббуси билан бекор қилинаётганда ходим ижтимоий жиҳатдан кўпроқ ҳимояланган бўлади.

 

Абдусалом РИСҚУЛЛАЕВ, эксперт-юристимиз.

Прочитано: 2000 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика