Norma.uz

ИДХЯП орқали жамғариб бориладиган пенсия ҳисобрақамини очиш

20.08.2015 йилдаги ЎРҚ-391-сон Қонун билан «Фуқароларнинг жамғариб бориладиган пенсия таъминоти тўғрисида»ги Қонуни (2.12.2004 йилдаги 702-II-сон) 7-моддасига қўшимчалар киритилди. Ўзгартиришлар билан юридик ва жисмоний шахслар жамғариб бориладиган пенсия тизимига фуқароларни ҳисобга қўйиш, шунингдек шахсий жамғариб бориладиган пенсия ҳисобварақларини очиш учун Интерактив давлат хизматлари ягона порталида электрон ариза беришга ҳақли эканликлари белгиланди.

Қонун «Халқ сўзи» газетасининг 21.08.2015 йилдаги 164 (6317)-сонида расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга кирди.

 

ПЕНСИОНЕРЛАР ЭЪТИБОРИГА:

2015 йил 1 сентябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси ҳудудида иш ҳақи, пенсиялар ва нафақаларнинг қуйидаги энг кам миқдорлари белгиланган:

энг кам иш ҳақи – ойига 130 240 сўм;

энг кам ёшга доир пенсиялар – ойига 254 730 сўм;

энг кам нафақалар:

болаликдан ногиронларга – ойига 254 730 сўм;

зарур иш стажига эга бўлмаган кекса ва меҳнатга
лаёқатсиз фуқароларга – ойига 156 310 сўм.

Прочитано: 1815 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика