Norma.uz

Ядровий имтиёзлар

Ҳарбий хизматни ядро полигонлари ва бошқа ядровий-радиация объектларида ўтаган ногирон пенсионерлар учун қандай имтиёзлар назарда тутилган?

И.Трошинов. 

 

– Президентнинг 30.05.2002 йилдаги ПФ-3079-сон Фармони 1–3-бандларига кўра ядро полигонларида ва бошқа ядровий-радиация объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахслар жумласига кирувчи ногиронлар учун қуйидаги имтиёзлар белгиланган:

санаторий-курорт йўлланмалари, протез-ортопедия буюмлари (тишни протез қилишдан ташқари) ва эшитиш аппаратлари, шифокорнинг рецепти бўйича дори-дармонлар билан бепул таъминлаш;

меҳнат қобилиятини вақтинча йўқотганлик бўйича нафақаларни иш стажидан қатъи назар тўлиқ иш ҳақи миқдорида тўлаш;

йиллик таътилдан ўзлари учун қулай вақтда фойдаланиш, шунингдек ҳар йили иш ҳақи сақланган ҳолда камида 12 иш куни давомидаги қўшимча таътил олиш;

истиқомат жойида маъмурий туман доирасидаги қишлоқ жойларда жамоат фойдаланадиган автомобиль транспортида (такси бундан мустасно), шунингдек шаҳар атрофида қатновчи темир йўл транспортида ва шаҳар атрофи йўналишларидаги автобусларда бепул юриш.

Шунингдек саломатликни тиклаш учун қуйидаги миқдорларда йиллик бир йўла моддий ёрдам белгиланган:

I ва II-гуруҳ ногиронларига – ЭКИҲнинг 3 баравари миқдорида;

III-гуруҳ ногиронларига – ЭКИҲнинг 2 баравари миқдорида.

Бепул санаторий-курорт йўлланмаларини ишлайдиган пенсионерлар иш жойи бўйича Касаба уюшмалари федерацияси кенгашининг ижтимоий суғурта бюджети маблағлари ҳисобидан, ишламайдиган пенсионерлар эса Меҳнат ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш вазирлиги тизимининг бандлик ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилишга кўмаклашиш марказлари орқали давлат бюджети маблағлари ҳисобидан тиббий кўрсатувлар мавжуд бўлганда олишлари мумкин. Бепул протез-ортопедия буюмлари ва эшитиш аппаратлари тиббий хулосаларга кўра берилади.

Ишламаётган ногиронларга моддий ёрдамни яшаш жойидаги бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси бўлимлари томонидан; ишлаётган ногиронларга – асосий иш жойидан тўланади (ВМнинг 31.05.2002 йилдаги «Ядро полигонларида ва бошқа радиация-ядро объектларида ҳарбий хизматни ўтаган пенсия ёшидаги шахсларни ижтимоий қўллаб-қувватлашни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида»ги 188-сон Қарори 3-банди).

 

Елена ЕРМОХИНА,

«Norma Profi» эксперти.

Прочитано: 1646 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика