Norma.uz

Имтиёзли шартларда пенсияга чиқиш қандай асосланади?

Бизнинг акциядорлик жамиятимизга пенсия ёшига етган, ўз вақтида Вазирлар Маҳкамасининг 12.05.1994 йилдаги 250-сон Қарори билан тасдиқланган имтиёзли шартларда ёшга доир пенсия олиш ҳуқуқини берадиган иш жойларида ишлаган собиқ ходимлар доимо маълумотнома сўраб мурожаат қиладилар. Бироқ АЖ кўпинча бундай маълумотномани бера олмайди. Гап шундаки, Имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган ишлаб чиқаришлар, муассасалар, ишлар, касблар, лавозимлар ва кўрсаткичлар рўйхатларини қўллаш тартиби тўғрисида йўриқноманинг 5-бандида кўрсатилишича, касблари ва лавозимлари 2-сон Рўйхатнинг ­1-қисми ва 3-сон Рўйхатнинг 1-қисмида кўзда тутилган ишчилар имтиёзли шартларда ёшга доир пенсияга чиқиш ҳуқуқидан, агар уларнинг меҳнат шароитлари ушбу рўйхатларда кўрсатилган шартларга (кўрсаткичларга) мос бўлса, фойдаланадилар. Ушбу мослик ташкилотларда иш ўринларининг аттестацияси натижалари билан қонунчиликда ўрнатилган тартибда тасдиқланган бўлиши лозим. Бироқ акциядорлик жамияти архивида 1996 йилгача иш жойларини аттестациялаш натижаларини тасдиқлайдиган ҳужжатлар сақланмайди. Зеро ушбу талаблар Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги «Ўзархив» агентлиги ишлаб чиққан ва 19.09.2005 йилда тасдиқланган, сақлаш муддатлари кўрсатилган Ўзбекистон Республикасини ташкилоти фаолиятида ҳосил бўладиган намунавий бошқарув ҳужжатлари рўйхатидагина пайдо бўлган («Меҳнатни муҳофаза қилиш» бўлими 4-параграфи 82-саҳифаси). Айни вақтда ходимларда улар 1996 йилгача акциядорлик жамияти бўлинмаларида меҳнат қилган ишчи касблари ҳақида етарлича тасдиқномалар (меҳнат дафтарчаси, иш ҳақини ҳисоблаш қайдномаси, ишчи касблари ва лавозимлари кўрсатилган ҳолда ишга қабул қилиш, ишдан ишга ўтказиш, ишдан бўшатиш тўғрисидаги ва бошқа буйруқлар) мавжуд.

2005 йилгача имтиёзли шартларда пенсия олиш ҳуқуқини берадиган стажни тасдиқлаш учун нима асос ҳисобланишини тушунтириб берсангиз, чунки Тошкент шаҳар Пенсия жамғармаси вакиллари архив маълумотномалари ҳаққоний берилганлигини текшириш чоғида, бошқалардан ташқари, иш жойларини аттестациялаш натижаларини ҳам талаб қиляптилар.

Р.Умаров,

АЖ ходими.

Прочитано: 2833 раз(а)

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2020 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика