Norma.uz
Газета Норма маслахатчи / 2015 год / № 40 / Қонунчиликдаги янгиликлар

Янги ҳужжатларни тақдим этамиз

Қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқарувчилари учун кредитлар бўйича ставка ўзгарди

Молия вазирлиги ва Марказий банк Бошқарувининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 29.09.2015 йилда 1675-3-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Қишлоқ хўжалиги корхоналарининг давлат эҳтиёжлари учун харид қилинадиган пахта ва ғалла етиштириш харажатларини тижорат банклари томонидан кредитлаш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Агар илгари қишлоқ хўжалиги корхоналарининг пахта ва ғалла етиштириш харажатлари учун кредитлар бўйича имтиёзли фоиз ставкаси 3 фоиз миқдорида белгиланган бўлса, эндиликда пахта ҳосилини етиштириш харажатлари учун имтиёзли фоиз ставкаси йиллик 3 фоиз миқдорида, ғалла ҳосилини етиштириш харажатлари учун эса йиллик 5 фоиз миқдорида белгиланди. Аввалгидек, кўрсатилган фоизларнинг 2 фоизи банк маржасини ташкил этади.

Ҳужжатга бошқа ўзгартиришлар ҳам киритилган.

Қарор Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 5 октябрдаги 39-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

Касса операцияларини муҳрсиз юритиш имконияти, микрокредит ташкилотлари учун лицензия олиш тартиб-таомили соддалашди

2015 йил 20 августдаги ЎРҚ–391-сон «Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига хусусий мулкни, тадбиркорлик субъектларини ишончли ҳимоя қилишни янада кучайтиришга, уларни жадал ривожлантириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этишга қаратилган ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги Қонунга мувофиқ Марказий банк Бошқарувининг қарорлари билан қуйидагиларга ўзгартиришлар киритилди:

Юридик шахслар томонидан касса операцияларини амалга ошириш қоидалари (Адлия вазирлиги томонидан 22.09.2015 йилда 2687-1-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Аниқлаштирилишича, ташкилотнинг касса дафтари, шунингдек касса дафтари қўшимча варақларининг умумий сони ташкилот муҳри билан муҳр мавжуд бўлган тақдирда муҳрланади;

Микрокредит ташкилотлари фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низом (Адлия вазирлиги томонидан 25.09.2015 йилда 2093-6-сон билан рўйхатдан ўтказилган). Лицензия олиш учун микрокредит ташкилоти томонидан тақдим этиладиган ҳужжатлар рўйхатидан микрокредит ташкилотининг таъсис ҳужжатлари ва давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги гувоҳноманинг нусхаси чиқариб ташланди. Аниқлаштирилишича, лицензия олиш учун ҳажми бир варақдан зиёд ҳолда тақдим этиладиган барча ҳужжатлар алоҳида йиғмажилд шаклида тикилиб, микрокредит ташкилоти раҳбари томонидан имзоланган ва муҳри билан муҳр мавжуд бўлган тақдирда тасдиқланган бўлиши лозим. Шунингдек белгиланишича микрокредит ташкилоти лицензиянинг амал қилишини тўхтатиб туришга олиб келган ҳолатларни бартараф этган тақдирда Марказий банк тасдиқловчи ҳужжатлар олинган кундан бошлаб уч кун ичида (илгари – ўн кун ичида) унинг амал қилишини тиклаш тўғрисида қарор қабул қилиши шарт. Шундай меъёр ўз кучини йўқотган деб топилдики, унга кўра норезидентлар томонидан, шунингдек 50 фоиздан ортиқ акциялари (улушлари) норезидентларнинг эгалигида, фойдаланувида ёки тасарруфида бўлган резидент юридик шахслар томонидан Ўзбекистон Республикасида ташкил этилган микрокредит ташкилоти акцияларини (улушларини) сотиб олиш, шунингдек шу каби бошқа муносабатлар бўйича келишувлар тузиш учун Марказий банкнинг олдиндан рухсатини олиш талаб этиларди.

Қарорлар Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўпламининг 2015 йил 28 сентябрдаги 38-сонида расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга кирди.

 

Банклар қимматли қоғозларга доир операциялар юзасидан мижозларга ҳисобот беради

Марказий банк Бошқаруви, Давлат рақобат қўмитаси ҳузуридаги Қимматли қоғозлар бозорини мувофиқлаштириш ва ривожлантириш марказининг қўшма қарори (Адлия вазирлиги томонидан 22.09.2015 йилда 1782-2-сон билан рўйхатдан ўтказилган) билан Банкларнинг қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси, инвестиция активларини бошқарувчи ва инвестиция консультанти сифатида касбий фаолиятни амалга оширишига оид талаблар тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар ва қўшимча киритилди.

Ҳужжатга банк томонидан қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида касбий фаолиятни амалга оширишда қуйидагиларга мажбурлигини кўзда тутувчи норма киритилди:

 банк ҳар бир мижознинг қимматли қоғозлари ва пул маблағлари ҳисобини юритиши;

 қимматли қоғозларга доир битимлар ва операцияларни мижоз билан тузилган шартномага мувофиқ амалга ошириши;

 тузилган битимлар ва амалга оширилган операциялар тўғрисида унга ҳисобот бериши.

Ҳужжатдан қимматли қоғозлар билан амалга оширилаётган шартномаларни тузишда бир томон бўлиб қатнашаётган банк мазкур шартномани рўйхатга олишини тақиқловчи норма чиқариб ташланди.

 

Ҳужжатларга қисқача шарҳларни «Norma Profi» экспертлари
Елена ЕРМОХИНА ва
Сардор ЖУМАШОВ тайёрладилар.

Прочитано: 1829 раз(а)

В этой теме действует премодерация комментариев.
Вы можете оставить свой комментарий.

info!Оставляя свой комментарий на сайте, Вы соглашаетесь с нашими Правилами их размещения.
Гость_
Антибот:

Если Вы заметили ошибку, выделите фрагмент текста, содержащий ошибку, и нажмите Ctrl+Enter.
Сайт разработан в ООО «NORMA», зарегистрирован в Узбекском агентстве по печати и информации 01.06.2018г.
Регистрационное свидетельство № 0406.
Адрес: Узбекистан, 100105, г. Ташкент, Мирабадский р-н, ул. Таллимаржон, 1/1.
Тел. (998 78) 150-11-72. Call-центр:1172. E-mail: admin@norma.uz
Копирование материалов сайта без согласования с администрацией ресурса запрещено.
© ООО «NORMA», 2007-2024 г. Все права защищены.
18+   Яндекс.Метрика